RU

Последние новости

16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  0 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  0 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  2 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  4 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  1 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  10

Шаҳриддин Ишназаров: «Навоийлик мухлислар «Қизилқум»га ишонади» Новости

Шаҳриддин Ишназаров: «Навоийлик мухлислар «Қизилқум»га ишонади»

Олий лига еттинчи тур марказий учрашувларидан бири «Қизилқум» — «Бухоро» учрашувидан кейин мезбонлар Мухлислар клуби етакчиси Шаҳриддин Ишназаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу учрашувда ҳар бир очко икки жамоа учун ҳам жуда қадрли эди, — дейди Шаҳриддин Ишназаров. — Шу боис, кўплаб бухоролик ишқибозлар ҳам ўйинни стадионнинг ўзидан туриб кузатишди. Аслида учрашув дуранг натижа билан тугаганида ҳисоб адолатли бўларди. Афсуски, севимли жамоамиз ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев бироз ҳиссиётга берилиб, қизил карточка олди ва майдонни тарк этди. Шу вазиятдан 5-10 дақиқа аввал айнан Шерали меҳмонлар ҳимоячиси Сардор Раҳмонов билан тўқнашиб, боши ёрилганди. Буни тўғри тушунамиз. Жароҳат ҳам футболнинг бир бўлаги. Аммо ҳар қандай вазиятда футболчи ким бўлишидан қатъий назар ўзини қўлга олиши тарафдоримиз.

«Қизилқум» ушбу ўйингача мағлубият нималигини билмай келаётганди. Шу боис бўлса керак, охирги натижа айрим ишқибозларга ёқмаслиги мумкин. Аммо биз «Қизилқум» жамоасига ишонамиз. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар севимли футболчиларимизнинг кейинги учрашувларидаги ғалабаларига ишонамиз ва уларни доимо қўллаб-қувватлаймиз! Навбатдаги ўйинда «Қизилқум» Қаршига сафар қилади. Кўпсонли Мухлислар клубимиз аъзолари ушбу ўйинда ҳам ўз суюклиларига далда бўлишга ҳозирданоқ тайёр! Олға, «Қизилқум»! Доимо ғалаба ёр бўлсин!", - дейди Ишназаров.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика