RU

Последние новости

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  24 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   22 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  19 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  85 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  652 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

Шаҳобиддин Тешабоев 60 ёшда Новости

Шаҳобиддин Тешабоев 60 ёшда

60 ёш – бу ҳар бир инсон орзу қиладиган, ортда қолган ҳаётига назар соладиган, нурли келажак даврини янада файзли қиладиган ёшдир.

Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси ҳамда вилоят футбол жамоатчилиги вилоят футбол Ассоциацияси мутахассиси Шаҳобиддин Тешабоевни таваллуд кунининг 60 йиллиги муносабати билан табриклайди.

Шаҳобиддин ака Тешабоев ўзининг 40 йилдан ортиқ меҳнат фаолияти давомида оддий ишчи вазифасидан то вилоят болалар футболига масъул мутахассис лавозимларида ишлади. Ҳозирги кунда ҳам у ўзининг бой тажрибаси ва малакасини ёш мутахассисларга ўргатиб келмоқда.

Айниқса, вилоят футбол Ассоциациясида ҳамда футбол мактаб интернатидаги 12 йиллик фаолияти давомида у ушбу соҳанинг ривожида бевосита фаол иштирок этди. Биргина унинг саъй-ҳаракатлари сабабли вилоятдаги мунтазам равишда футбол билан шуғулланувчи болалар сони ўтган ўн йилликда сезиларли равишда ошгани фикримизнинг яққол исботидир.

Бу ва бошқа самарали меҳнатлари бугун бутун бир Фарғона вилояти спорт жамоатчилигининг эътирофида, эъзозидадир.

Яна бир бор вилоятимиз спортчилари ва шогирдлари ҳамда касбдошлари номидан Шаҳобиддин акани муборак 60 ёши билан табриклаймиз.

Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси жамоаси


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика