RU

Последние новости

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  8 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик" Новости

Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Бухоро" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Шаҳбоз Жўрабеков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Очиғини айтсам, бугунги ўйин жуда аламли бўлди. Бизга 1 очко ҳам олтинга тенг очко эди. Ҳаракат қилдим, аммо ўйин сўнгида диққатни йўқотдик. Шунинг ортидан иккинчи голни ўтказиб юбориб, мағлубиятга учрадик. Ҳаёт шунақа. Футбол шунақа. Бир кун ютасиз, бир кун ютқазасиз. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, бой берилган очколар ўрнини тўлдирамиз деган умиддаман.

- "Бухоро"да мураббийлар ўзгариши рўй бериши. Бу жараённинг жамоага таъсири сезилдими?

- Бош мураббийни жамоани тарк этгач, ички ҳиссиётларда ўзгариш рўй беради. Психологик стресс кузатилади. Тушкунликдан чиқиб кетмасдан мураббийдан айрилиш қўшимча босим юклади. Биз профессионалмиз. Футболчи ўз ишини қилиши керак. "Бухоро" ва мухлислари учун ҳаракат қиляпмиз. Насиб этса, ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман.

- Майдонда сизни курашувчан футболчи сифатида биламиз. Шу билан бирга оғзаки баҳсларда ҳам кўп иштирок этасиз. Бугун ҳам Мали билан тортишиб қолдингиз. Бироқ ижтимоий тармоқларда ички кечинмаларингизни ифода этиб борасиз. Бу бир-бирига тескари жараён эмасми?

- Бугунги баҳслашув бўлган вазиятда Абдужалилов билан ҳазиллашдим. Мали эса ортимдан келиб туртди. Мен уни тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Мен жавоб қайтаришим керак эди ва шундай қилдим. Футбол шундай спорт турики, унда эмоцияларни бошқариш қийин. Ғалаба учун, жамоа учун ўйнаган пайтингиз ҳамма нарсани унутасиз.

- "Бухоро" кейинги турда турнир жадвалида ёнма-ён бораётган "Қўқон-1912" билан куч синашади. Бўлажак рақиб сўнгги ўйинларда ғалаба қозонмоқда. Бу учрашув қай даражада қийин ўтади?

- Бугунги ўйиндан сўнг ўзимизга келиб олишимизга вақт керак. Бугун минимум 1 очкога лойиқ эдик. "Қўқон-1912"га қарши беллашувда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика