RU

Последние новости

17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  1 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  10 15:44Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади  3 15:19Ғолиб номи аниқланмаган "Андижон" – "Қизилқум" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Наримон Аҳмаджонов: "Мураббий ишончини бор кучим билан оқлашга ҳаракат қиляпман"  1 14:33Райс, Бруну, Салоҳ... ПФА АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  7 14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  3 13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  4 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  19

Шаҳбоз Эркинов «Навбаҳор»да, Шукурали Пўлатов келиши мумкин Новости

Шаҳбоз Эркинов «Навбаҳор»да, Шукурали Пўлатов келиши мумкин

Мамлакатимизнинг маҳоратли ҳужумчиларидан бири Шаҳбоз Эркинов ҳам янги мавсумни «Навбаҳор»да ўтказадиган бўлди.
Жамоамиз мураббийлар штаби ҳужумдаги рақобатни кучайтириш мақсадида бир қатор ҳужумчилар билан музокараларга киришишганди. Якунда Шаҳбоз Эркинов вариантида тўхташга қарор қилинди. 2013 йилги мавсумни «Олмалиқ» жамоасида ўтказган ҳужумчи 15 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини етти бор нишонга олганди. Мухлисларимизнинг ёдларида бўлса Олмалиқда ўтган «олмалиқ» - «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги биринчи давра учрашувида айнан Эркинов ҳисобни очишга эришганди. Аммо, якунда Шаҳбознинг голи олмалиқликларга фойда келтирмаганди. Чунки, футболчиларимиз меҳмонда 4:3 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишганди. Мавсумлар оралиғида «Олмалиқ»ни тарк этган ҳужумчи Самарқанднинг «Динамо» клуби сафида мавсумга тайёргарлик кўраётганди.

Навбатдаги чемпионатда «Навбаҳор» шарафини яна бир маҳоратли футболчилардан бири Шукурали Пўлатов ҳимоя қилиши мумкин. «Нефтчи»нинг собиқ футболчиси мавсумлар оралиғида «Бунёдкор» йиғинида иштирок этаётганди. «Нефтчи»нинг бошқа собиқ футболчилари Мансур Саидов ҳамда Бахтиёр Ёқубовларни янги мавсумни «Навбаҳор» сафида ўтказишларига олдинроқ ойдинлик киритилганди. Хуллас, Бахтиёр Ашурматов наманганлик мухлисларни хурсанд қилишга қодир жамоани шакллантиришга астойдил ҳаракат қилмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика