Наримон Аҳмаджонов: "Мураббий ишончини бор кучим билан оқлашга ҳаракат қиляпман"
20 июн 14:55
Новости
Наримон Аҳмаджонов: "Мураббий ишончини бор кучим билан оқлашга ҳаракат қиляпман"
"Қалдирғочлар" пенальтилар сериясида рақибидан устун келди ва чорак финалга йўл олди. Учрашувдан сўнг "Бунёдкор" жамоаси футболчиси Наримон Аҳмаджонов фикрларини билдирди.
"Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик, қийин бўлишини билардик. Мураббийларимизни кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Худога шукрки, ғалаба қозондик.
Қўлимдан келганча ҳаракат қиляпман. Илёс Зайтуллаев ишонч билдиряпти, мен эса бор имкониятим билан бу ишончни оқлашга интиляпман. Худо хоҳласа, "Бунёдкор" билан чемпион бўлиш ниятим бор.
Пенальтилар сериясига келсак, бу ҳолат ҳар қандай футболчининг бошида бўлиши мумкин. Имкон қадар аниқ зарба беришга ҳаракат қилдим. Кўрганингиздек, дарвозабон жойидан 1 метрча чизиқдан чиқиб кетган экан. Бу каби ҳолатда дарвозани ишғол қилиш осон эмас. Кейинги зарбада ўзимга келдим ва гол уришга муваффақ бўлдим", – деди Наримон Аҳмаджонов.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии