RU

Последние новости

07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  3 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  3 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  8 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  1 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  10 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  27 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  93 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18

Шаҳбоз Беғамовдан бугунги ўйинларга превью Новости

Шаҳбоз Беғамовдан бугунги ўйинларга превью

Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 6-тур доирасидаги икки ўйин бўлиб ўтади.

«Қизилқум» — «Навбаҳор» ўйини ҳақида:

— Жадвалда юқорида жойлашган, тўғридан-тўғри рақобатчилар тўқнашуви. «Қизилқум» мағлубиятсиз одимламоқда, «Навбаҳор»да эса барқарорлик йўқолган. Лекин яқинда бу жамоалар кубокда дуч келганида Бабаян жамоаси ишончли тарзда ютгани ва ўшанда рақибни яхши ўрганиб, зарарсизлантира олганини гувоҳига айлангандик. Бу гал ҳам «Навбаҳор»да имконият юқорироқ, деган фикрдаман. Биринчидан, «Қизилқум» гарчи мағлубиятсиз давом этаётган бўлсада, ўйин тарафлама юқори даражада эмас. Иккинчидан, «Қизилқум» стартда нисбатан осонроқ рақиблар билан тўқнашди ва унда футболчилар маҳорати катта саҳнага чиқди. Айтмоқчи бўлганим, «Қизилқум» ютиши керак бўлган ўйинларни ютди. Энди ютиши қийин бўлган учрашувлар арафасида. Бу категориядаги рақиблар билан жамоа анча «терлайди». Учинчидан, тенг кучли жамоалар тўқнашганда нафақат футболчилар маҳорати, балки ўйинга танланадиган тактикага кўп нарса боғлиқ. Бабаян жамоаси ўйини жуда мазмунли бўлмасада, рақибга муаммо туғдира олади. Кубокда исботланди. Шунингдек, якка ижрочилар маҳорати бобида «Навбаҳор» анча устунроқ. Бу шунчаки мени қарашим ва фикрларим. Балки «Қизилқум» фикрларим нотўғрилигини исботлар, кўрамиз.


«Локомотив» — «Сурхон» ўйини ҳақида:

— Жадвалда аутсайдер мақомида турган жамоалар иштирокидаги қизғин ўтиши кутилаётган дуэль. Ҳар тарафлама ўзгарган жамоалар. Гарчи иккала жамоа ҳозирча пастда бўлсада, бу ўйин даражаси ҳам шунга монанд ўтади, дегани эмас. Клопп тақлидчиси сифатида шов-шув кўтаргани ва ёшлигини инобатга олмаса, Коростиченко мураббий сифатидаги имзоси (мухлислардан ташқари) орқали ҳали ҳеч кимни ҳайратга солгани йўқ, менимча. «Сурхон»нинг испаниялик коачи Лопез эса гарчи натижа тарафлама жамоада янгилик қилмаган бўлсада, ўйин жиҳатидан мақтовлар қуршовида. Аввалги теп-югур, мазмунсиз ва мақсадсиз, ўйинни бошлаганидан чўзиш учун ўйнайдиган жамоадан асар ҳам қолмаган. Футбол ўйнашга интилаётган, таркиби ғариброқ бўлсада майдонда буни сездирмаётгани, бу албатта мураббий имзоси, менимча. «Сурхон» ўйинида жонланиш, аввал кузатилмаган ёқимли ўйин услуби шаклланаётганини инкор этиш қийин. Натижа эса ўзгариши вақт масаласи. Кубокда натижа тарафлама жонланиш кузатилгани чемпионатда ҳам бу палла келаётганидан дарак. Демак айнан бугунги ўйин ўша паллага тўғри келадими ёки йўқ, буни бир неча соатлардан кейин кўрамиз. Таркиб жиҳатдан «Локо» устун, лекин жамоанинг ўйин картинаси ва мураббий фактори «Сурхон»ни илк ғалабага етаклайди, деган фикрдаман.


«Сўғдиёна» — «Металлург» ўйини ҳақида:

— Икки иккинчи рақам билан ўйнашни хушлайдиган жамоалар. Айнан иккинчи рақам билан ўйнайдиган ўйинларда улар ўз устун тарафларини ишга солиш бўйича кучлироқ жамоалар. Бу жамоалар, айниқса «Сўғдиёна» иштирокидаги ўйинларда кичик эпизодлар ўйин тақдирини ҳал қилади. «Металлург» билан Жиззахдаги ўйинда «Сўғдиёна» кўпроқ ташаббусни ўз қўлига олишга мажбур. Рақиб балки кучсиздек кўринар, лекин услуб жиҳатдан ноқулайлиги бор. «Металлург» эса аввало гол ўтказиб юбормаслик вазифасида ўйнайди ва табиийки «Сўғдиёна»га қарши ҳужум ёки стандарт вазиятларини яратишга тиш тирноғи билан қаршилик қилади. Ва айнан ўзи шу имкониятни пойлайди. Бу учрашувда ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин бўлган эпизодлар кам бўлади, назаримда. Агарда бундай эпизодлар кузатилмаса, табиийки дуранг бўлиши мумкин. Қийин, курашларга бой ўйин. Чунки таваккал қилишни ёқтирмайдиган, минимал очкони ҳам қадрлайдиган икки жамоа.


ШАҲБОЗ БЕҒАМОВ

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика