RU

Последние новости

13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  1 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  4 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  2 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  15 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11

Шаҳбоз Беғамов: "Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида қўшниларимиз билан ўйнамоқчи" Новости

Шаҳбоз Беғамов: "Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида қўшниларимиз билан ўйнамоқчи"

Хуллас, миллий терма жамоа ноябрь ойида ўртоқлик ўйинларини ўтказадиган бўлиб турибди.

Афсуски бундан Суперлига яна азият кўриб, мавсумнинг энг муҳим палласида охирги икки тур ўйинлари жадвали яна ўзгариш арафасида.

ЎФА ва ҚФФ ўртасида тез кунда ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича келишув расман амалга оширилгач, кейин бу ҳақда эълон қилиниши кутилмоқда.

Тошкентда ўтиши режалаштирилаётган Ўзбекистон Қозоғистон учрашувининг тахминий санаси 17 ноябрь.

ЎФА 20-22 ноябрь кунларига ҳам яна рақиб қидириш ишлари билан банд. Катта эҳтимол Катанец жамоаси ноябрь ойида битта ўйин билан кифояланиб қолмайди. Иккинчи рақиб ким бўлиши ҳозирча номаълум. Қайси федерация сўровга лаббай деса, ўша жамоа билан ўйнасак керак. Иккинчи ўйин қаерда ўтказилиши ҳам номаълум ҳозирча.  

Тушунишимча, ЎФА Катанецга Осиё Кубогига тайёргарлик кўриш масаласида ташкилий тарафлама максимум ишламоқда. Бу йўлда эса Суперлига кўп қурбон қилинмоқда. Ҳар бир ФИФА кунлари ёки бўш ойна вақти терма жамоага йиғин ва яхши спарринг рақиблар тақдим қилаётган ЎФА раҳбарияти эндиликда Осиё Кубогида Катанецдан натижа тарафлама ҳам жиддий талаб ва вазифа қўйиб, сўровини шунга яраша олиши керак. Чунки Катанец маълум имкониятлардан ташқари қўшимча имтиёзли мураббийга айланиб, истаган вақтида терма жамоа йиғмоқда. Талаб ва сўров ҳам шунга яраша бўлиши шарт, албатта", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги каналида. 

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика