RU

Последние новости

22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  0 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  0 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  3 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:46Туркия кубоги. "Галатасарой" - "Истанбул Башакшеҳир" учрашуви асосий таркиблари маълум!  9 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  7 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  1 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  12 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  3 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  3 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  11

Шаҳбоз Беғамов: "Ойбек Бозоров Осиё чемпионати кашфиётларидан бирига айланиши мумкин" Новости

Шаҳбоз Беғамов: "Ойбек Бозоров Осиё чемпионати кашфиётларидан бирига айланиши мумкин"

АГМК матбуот котиби Шаҳбоз Беғамов Таиланддаги Осиё чемпионатида ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йигитларига омад тилади.

"Янги йилдан кейин январда ҳар сафар Осиё чемпионати бўлишига кўникиб қолди одам. Икки йил аввал Хитойда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилганди. Ўтган йил БААдаги Осиё Кубоги ва бу гал Олимпиада йўлланмаси ўйналгани учун ҳам қадри баланд Осиё чемпионати бошланди. Таиланддаги мусобақада Олимпия терма жамоамиз эртадан муҳим йўлга тушади. Аввал ҳам айтганимдек, негадир ишонч юқори ва хотиржамман. Ҳа, гуруҳ кучли, бу ҳақида ортиқча гапиришга ҳожат йўқ. Лекин бизнинг жамоа ўша кучли гуруҳнинг асосий “бўри”ларидан бири. Рақибларимиз ичида энг кучлиси — Жанубий Корея. Кейингиси — Хитой. Фикримча, нисбатан кучсизи — Эрон.


Эронда мураббий қўнимсизлиги натижасида ҳам ўйин яхши эмас. Тайёргарлик ҳам идеал эмас. Хитой яхши жамоа, лекин қўрқинчли эмас. Жанубий Корея зўр, ҳа. Қувонарлиси, биз улар билан охирги турда, эҳтимол, барча масала ҳал этилгач ўйнармиз. Шу тарафлама бу яхши.


Зўр авлод, квалификацияси юқори футболчилар жамланмаси асосий таркиб борасида мураббийда яхши маънодаги “бош оғриқ”ни тақдим этиши аниқ. Ғаниев, Тўхтасинов, Абдихолиқов, Яхшибоев каби футболчилар чинакам етакчи бўлиши керак. Ойбек Бозоров эса мусобақа кашфиётларидан бирига айланиши мумкин. Эрон билан ўйинда ишончли ўйин ҳамда йирик ғалаба кутяпман. Менимча, қийналмаймиз. Омад, йигитлар!" - деб ёзди Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика