RU

Последние новости

02:45"Олтин тўп" маросими  93 00:39Кроос: "Родри ютади"  2 23:27"Олтин тўп"ни Винисиусга Роналдо топшириши керак эди, аммо...  7 22:49МЮни бошқариш учун асосий номзод - "Брентфорд" устози  10 22:16МЮ тен Хаг даврида 616,8 млн. фунт сарфлади  1 21:49Эксперт-ҳакамлар БМБ - "Оил Стар" учрашувидаги баҳсли пенальти бўйича ўз хулосасини эълон қилишди  4 21:19Виталий Левченко: "Нефтчи"нинг натижалари мухлисларни хурсанд қилмаяпти, афсуски"  4 21:15Родри ҳақиқатдан ҳам "Олтин тўп"ни оладими? France Football жавоб берди  21 21:05Миржалол Қосимов: "Нега бундай савол бераверасизлар? Агар Ботирали Эргашев айрим бир вазиятларда жамоасини қутқармаганида, ўйин натижаси бошқача бўлар эди"  9 20:26Суперлига. "Насаф" дарвозабони томонидан 101-дақиқада урилган гол Қарши клубига "Динамо" устидан ғалаба қозонишига ёрдам берди  161 19:53Футзал. Биринчи кунги ўйинларда қандай натижалар қайд этилди?   0 19:47Родри "Олтин тўп"ни олишини билган "Реал" вакиллари Парижга боришмади  46 18:22ОКМК - "Нефтчи" учрашувидан highlights   1 18:00"Насаф" 1 ноябрь куни чемпионликни расмийлаштириши мумкин  7 17:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Нефтчи"га ютқазди ва "Насаф"ни чемпионликка яқинлаштирди  23

Сеул Ки: “Бунёдкор” – Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири Новости

Сеул Ки: “Бунёдкор” – Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири

"Ал-Жаиш” футболчилари аэропорт худудини тарк этишиб, автобусга жойлашишди ва маълум вақт ўз юкларини кутиб ўтиришди.
Фурсатдан фойдаланиб, қатарликларнинг осиёлик легионери Сеул Ки билан қисқача суҳбатлашдик.

- “Бунёдкор” жамоаси ҳақида нималар биласиз?
- Шуни биламанки, “Бунёдкор” Осиёда ўз ўрнига эга ва қитъанинг энг кучли жамоаларидан бири.

- “Қалдирғочлар”нинг футболчилари ҳақида ҳам маълумотга эгамисиз?
- Ном жиҳатдан аниқ кимнидир ажратиб ўта олмайман. Бироқ икки йил олдин “Ульсан Хёнде” таркибида “Бунёдкор”га қарши ўйнаганим эсимда. Ўшанда Осиё Чемпионлар лигасининг ярим финали эди. “Бунёдкор”ни енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритган эдик. Жамоа таркибида маҳоратли футболчилар бор.

- Бу йил Ўзбекистон вакили “Насаф” дарвозасига учта тўп киритдингиз. “Бунёдкор” билан баҳсда ҳам осон ўйин кутяпсизми?
- Бизда мавсум якунланиб бормоқда. “Насаф” билан ўйин арафасида “Ал-Жаиш” жуда кучли тайёргарликка эга эди. Ўзбекистонликлар эса ҳали расмий ўйин ўтказишмаганди. Шу боисдан ҳам рақибни осонлик билан енгдик. Аммо гуруҳ босқичида бундай енгил ўйинлар бўлмаслиги аниқ. Қолаверса, биз сафарда, кимсан – “Бунёдкор” билан ўйнаймиз. Айнан шу жиҳат бизга қийинчилик туғдиради.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика