Сешанба куни Роналду Мадридга қайтади
19 янв 2019 12:15
Новости
Сешанба куни Роналду Мадридга қайтади
"Реал"нинг собиқ футболчиси Криштиану Роналду ва жамоанинг ёшлар таркиби бош мураббийи Хаби Алонсо 22 январь куни Мадрид суди олдида жавоб беради.
Улар солиқдан бўйин товлаганликда айбланишмоқда.
Олдинроқ Роналду 18,8 миллион еврони икки йил ичида тўлаб беришга рози бўлганди. Энди буни судда ҳам тушунтириб беради.
Ундан ташқари Испания молия вазирлиги португалияликнинг яна шундай қонунбузарлиги аниқланса, икки йил шартли қамоқ жазоси тайинланишини ҳам маълум қилади.
Алонсо эса 5 йилга қамалиши мумкин. Собиқ футболчи 3 марта қонунбузарлик қилган ва шу боисдан қўшимча 4 миллион евро жарима тўлаши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Комментарии