Серхио Рамос "Ливерпул"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
08 окт 2014 14:45
Новости
Серхио Рамос "Ливерпул"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос 15 кун давомида даволанади.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, футболчи 18 октябрда "Леванте" билан ўйнамаслиги аниқ. Бундан ташқари, ҳимоячи "Ливерпул"га қарши Чемпионлар лигаси учрашувида ҳам майдонга тушмаслиги мумкин.
"Реал" мураббийлар штаби Рамосни "Эль Классико"га асрашга уринишлари мумкин.
Комментарии