Серхио Агуэронинг тикланиш жараёни декабргача чўзилиши мумкин
14 окт 2015 20:34
Новости
Серхио Агуэронинг тикланиш жараёни декабргача чўзилиши мумкин
The Sun нашрининг хабар қилишича, "Манчестер Сити" футболчиси Серхио Агуэро кутилганидан кўпроқ муддатда клуб лазаретида қолиши мумкин.
Шифокорлар футболчининг ноябрь ойигача сафга қайтишини таҳмин қилишганди. Бироқ, маълум бўлишича у декабргача футбол ўйнай олмаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи ЖЧ-2018 саралаши доирасида Эквадорга қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олганди.
Комментарии