RU

Последние новости

02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  0 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  2 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  5 00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  3 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  6 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  7 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  2 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   85 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  3 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  18 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  13 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0

Сервер Жепаров: “Янги мураббий, янгича фикрлаш ва муносабат” Новости

Сервер Жепаров: “Янги мураббий, янгича фикрлаш ва муносабат”

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг учинчи кунги машғулотларига жамоамиз сардори Сервер Жепаров келиб қўшилди.

Корея К-лигасида тўп тепаётган футболчимизнинг янги имиджи бизни ўзига жалб қилди. Ким билади, балки Жепапов янги мураббий қўл остидаги илк машғулотни янгича соч турмаги билан бошлашга қарор қилгандир? Машғулот якунлангач, биз Серверни кичик суҳбатга чорладик.

- Сервер, янги мураббий қўл остидаги илк машғулот ҳақида қандай фикрдасиз?
- Табиийки, янги мураббий келганидан кейин ўз қарашларини илгари суради, ниманидир ўзгартиради. Машғулотларда янгича услуб, ўзгача ёндашув кўзга ташланяпти. Йигитлар ягона мақсад йўлида бирлашиб, янги мураббийлар штаби ва албатта халқимизнинг ишончини оқлаш учун астойдил ҳаракат қилишяпти. Бир сўз билан айтганда, бугунги машғулот менга жуда ҳам ёқди.

- Янги мураббийлар штаби ҳақида нима дея оласиз?
- Бу борада фақат бир нарса дейишим мумкин, улар биз учун бегона эмас. Ҳозирги терма жамоа таркибидаги 80-90 фоиз футболчи Самвел Бабаян ва унинг ёрдамчилари қўл остида аввал ҳам ўйнаган. Бу мураббийларнинг талаби ва истагини жуда яхши билади. Шундай экан, натижа ҳам яхши бўлиши керак. Барчамизнинг олий мақсадимиз бу – ЖЧ-2018 финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш. Шунга астойдил ҳаракат қиламиз.

- Соч турмагини ўзгартирибсиз. Буни янги мураббий қўл остида янги марраларни забт этиш мақсадида ташланган қадам сифатида қабул қилиш мумкинми?
- Шундай деса ҳам бўлади (кулади). Лекин бу бирламчи қарор эмас. Кореяда буни оддий ҳолат сифатида қабул қилишади.

 Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика