RU

Последние новости

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  1 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  1 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  9 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  87 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Сервер Жепаров: "Саудия Арабистони европалик мураббийлар эвазига кучаймоқда" Новости

Сервер Жепаров: "Саудия Арабистони европалик мураббийлар эвазига кучаймоқда"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси 14 ноябрь куни Саудия Арабистони, 19 ноябрда эса Фаластин билан ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинларда майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйин ўтказиш бўйича мутлақ рекордчи бўлиб турган, яқиндагина янги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Сервер Жепаров билан Саудия Арабистони билан баҳсдан олдин суҳбатлашдик.

- 2011-2013 йилларда Саудия Арабистонида, "Ал Шабаб" клубида фаолият олиб боргансиз. Саудия Арабистони терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз? Уларнинг футболчилари билан бизникилар ўртасида қандай фарқ бор?

- Мен Саудия Арабистонида ўйнаганимга жуда кўп бўлди. Орадан анча вақт ўтди. Шу боис Ҳозирги терма жамоа ҳақида кўп ҳам маълумотга эга эмасман. Ўзбекистонлик ва саудиялик футболчилар ўртасида жуда ҳам катта фарқ йўқ деб ўйлайман. Аммо уларда маҳаллий чемпионати жуда ҳам юқори савияда эканини таъкидлаш лозим. Ўзингиз ҳам кўраётган бўлсангиз керак "Ал Ҳилол", "Ал Аҳли", "Ал Иттиҳод" каби клубларда кучли ва тажрибали легионерлар ўйнашмоқда. Бундан ташқари тахминан 15 йилдан буён европалик мураббийлар ишлаб келишмоқда. Хорижлик мураббийлар ёрдамида маҳаллий футболчилар ўсишмоқда, ривожланишмоқда. Саудиялик футболчилар техник томонлама яхши кўрсаткичларга эга, тактик томонлама ҳам яхши савияга эга.



- Хабарингиз бўлса керак Эрве Ренар бошчилигидаги Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашида кутилмаганда иккита дуранг қайд этди. Шундан кейин маҳаллий журналистлар терма жамоанинг натижалари пасайишига миллий чемпионатда легионерлар сонининг жуда кўплигини сабаб қилиб ёзишди. Бугунги кунда Саудия Арабистони чемпионатида иштирок этувчи клублар йил бошида 6 нафар хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказа олишади. Сизнингча легионерларнинг кўплиги терма жамоа ўйинига таъсир қиладими?
- Менимча бу нарса терма жамоага кўп ҳам таъсир қилмаса керак. Сабаби клубда кучли хорижлик легионер ўйнаяптими маҳаллий футболчилар унга етишга ҳаракат қилишади ва натижада футболчи сифатида ўсишади, профессионал бўлишни ўрганишади.

- Тошкентда совуқ кунлар бошланиб кетди. Саудиялик футболчилар совуқни ёмон кўришишлари аниқ...

- Йўқ, улар совуқни жуда ҳам ёмон кўришади (кулади). У ерда доим иссиқ бўлгани учун совуқда футбол ўйнаш учун анча қийин бўлади.

- Демак, совуқ ҳаво бизнинг терма жамоамиз учун каттагина устунлик берадими?

- Жуда катта эмас-ку, аммо қандайдир устунлик беради албатта. Сабаби бизнинг йигитлар керак бўлса қорда ҳам футбол ўйнашган.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика