RU

Последние новости

13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  0 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  4 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  5 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   11 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  6 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  15 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  1 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  3 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  2 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  5 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  2 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  4 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  36

Сервер Жепаров қандай қилиб мамлакат қаҳрамони бўлмоқчи? Новости

Сервер Жепаров қандай қилиб мамлакат қаҳрамони бўлмоқчи?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров Эронга қарши ўйин олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди. Суҳбат чоғида Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси ЖЧга чиқиш истаги бор эканини яширмади.

“Барчаси жуда оддий – биз саралаш босқичидаги қолган уч ўйинда ғалаба қозонишимиз керак, ўшанда плей-офф босқичида ўйнамаймиз ва Жаҳон чемпионатига автоматик равишда йўл оламиз. Сўнгги 8 йил давомида, айниқса, бундан аввалги саралаш босқичида кучли таркиб билан ҳаракат қилдик. Бу мен ўйнаган энг кучли авлод эди”, – деди Жепаров.

Сервер Жепаров 34 ёшида ЖЧ–2018 мусобақасига чиқиш орқали мамлакат қаҳрамони бўлиш истаги ҳақида ҳам сўзлади.

“Ғалаба қозониш нафақат мен учун, балки Ўзбекистон аҳолиси учун мотивация бўларди. Чунки мамлакат термаси Жаҳон чемпионатида иштирок этмаган. 34 ёшимда ЖЧ–2018 турнирига йўл олиб, мамлакат қаҳрамонига айланишни хоҳлардим”, – деди ярим ҳимоячи  

Тажрибали ярим ҳимоячи Ўзбекистон термаси ЖЧ–2014 турнирига чиқишга жуда яқин келгани ва қўлдан бой берилган имкониятдан кейин кетиш ҳақида ўйлаганини айтиб ўтди.

“Биз яхши ўйнаган эдик ва ЖЧ–2014 турнирига чиқиш учун битта гол камлик қилганди. Бундан афсусда эдик. Жанубий Корея термаси Эронга мағлуб бўлганини эшитгач, қўлдан бой берилган барча имкониятлардан афсусга тушгандик. Мен термадан кетишни ва умуман футбол кўрмасликни истагандим”, – деб эслади Сервер Жепаров.

Эрон ЖЧ–2018 саралаш босқичида 7 та ўйин ўтказиб, 5 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди. Карлуш Кейруш шогирдлари бирорта ҳам ўйинда гол ўтказиб юбормади. Шунга қарамай, Сервер Жепаров эртанги ўйин олдидан ижойиб кайфиятда эканини айтди. Чунки Ўзбекистон 2012 йили Теҳронда Эронни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди.

“Исталган жамоа билан ўйнай олишимиз бизга ишонч беради, ҳатто сафар ўйинларида ҳам. Биз гуруҳдаги энг кучли рақибни мағлубиятга учратиш имкониятига ишонамиз ва айнан шу нарса бизда ишонч туғдиради. Рақибни мағлубиятга учратиш учун 100%, ҳатто 120% кучимизни беришимиз керак бўлади. Барча 11 футболчи бир жамоа бўлиб ўйнаши талаб қилинади”, – дейди ўзбекистонлик ярим ҳимоячи.

Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих ФИФА расмий сайтига интервью берганди.


TAS-IX эмас

Скачать видео



Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика