RU

Последние новости

19:51ПРО-Лига. "Шўртан" камчиликда "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратди  1 19:36Начо Европанинг бошқа клуби шарафини ҳимоя қилмайди  0 19:17Ҳакамлар Суперлига 6-тур ўйинларида нечта хатога йўл қўйишди?  1 19:06Жоржиньо "Арсенал" билан янги шартнома имзолади  0 18:31Зиеш "Челси"га қайтмайди  2 18:11"Барселона" Кубарси билан янги шартнома имзолади  5 17:50Фоден, Деклан Райс, Сака ва бошқалар — АПЛ мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  3 17:27"Тоттенхэм" таркибини тубдан ўзгартиради  0 17:12ПРО-Лига. "Дўстлик" - "Машъал": Асосий таркиблар маълум  2 16:55Моуриньо: "Ўша таклифни рад этиб, хато қилганман"  5 16:41ПРО-Лига. "Шўртан" – "Қўқон-1912": Асосий таркиблар маълум  1 16:23Ўзбекистон футзал МТЖ дунёнинг биринчи рақамли жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади  10 16:05"Манчестер Юнайтед" АПЛ юлдузи учун курашга қўшилди  1 15:44Холанд АПЛнинг "энг яхши ёш футболчиси" соврини қўлга киритиши мумкин   5 15:21Стефано Пиоли А Сериянинг бошқа бир грандида иш бошлаши мумкин  0

Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган" Новости

Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Олимпик" - "Локомотив БФК" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Сервер Жепаров фикрларини билдирди.

"Бугун яхши ўйин ўтказдик ва кутганимиздек бўлди. Рақиб ёш жамоа бўлишига қарамасдан муносиб харакат қилди. Вазиятлар яратишди. Бизнинг йигитлар эса уларга имкон қолдиришмади. Юқори прессинг қилишди ва ҳужумларни тезда ривожлантиришди. Олдимизга гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси турибди. Шу боис бугун йирик ҳисобда ютишимиз шарт эди. Биринчи бўлимда ҳисоб 5:0 бўлиши мумкин эди. Лекин қиладиган ишларимиз кўп. Ҳужумчилар вазиятлардан фойдаланишда янада аниқроқ харакат қилишлари керак. Футболчиларга раҳмат айтаман. Умумий планда улар кўрсатмаларни бажаришди", - дейди Сервер Жепаров. 

- Риан Исламовни ўсмирлар терма жамоасида ўйнаётган вақтидан биламиз. Унга катта футболда нима етишмаяпти?
- Риан жуда яхши футболчи. Фақат унга вақт керак. Жароҳатдан сўнг тикланиш жараёнини ўтказди. Ўйин амалиёти етарли бўлмаётганди. Риан бугун иккинчи 90 дақиқа ўйинида тўп тепди. 80-дақиқаларда алмаштиришни ўйлагандик. Унда катта салоҳият бор. Шу боис охиригача имкон бердик. Кучли томонларини кўрсата олди. Айтганимдек вақт ва ўйин амалиёти зарур. 

- ОТЖ таркибига кира олмаганлар учун кубок баҳслари қанчалик фойдали бўляпти?
- Кубок баҳсларида ўзини кўрсатиши учун барчада имкон бор. Уларга доим буни айтиб келаман. Шу орқали спорт формаларини ушлаб туришади ва ўйин амалиёти олишади.


Рейтинг: +1   

Комментарии

+3   
20 апр 19:37:50
Дильшод
Сервер Осиени икки бор энг яхши йил уйинчиси. Узбекистон терма жамоаси сафида жуда куп мехнати синган уйинчилардан. Жепаров,Копадзе, Ахмедов, Хайдаров терма жамоамизни юраги эдилар. Сервер мураббийлик фаолиятингда хам омад ёр булсин. Биз ишонамиз сенга!!!
   
21 апр 01:37:24
El-Uzbek
Xozirgi termamizga Serverga o‘hshagan bitta futbolchi kerak.Serverni o‘yinlarini stadiondan juda kop ko‘rganman xaqiqiy talant edi, markazni yorardi lekin
-1   
20 апр 19:18:56
Mashhurbek Toraboyev
Qunduz amaki ertaklari
Biz esa ishonmaymiz
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика