RU

Последние новости

08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  0 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  1 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  4 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  1 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  3 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  5 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  3 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  7 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  11 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  3 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" Олмалиқда ОКМКни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  29 21:05"Арсенал" Гёкереш бўйича янги таклиф тайёрламоқда. "Спортинг" камида 80 миллион евро сўрамоқда  7

Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади Новости

Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” футбол клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.

35 ёшли ярим ҳимоячи  Теҳрон шарафини ҳимоя қилувчи “Истиқлол”нинг тиббий кўригидан муваффақиятли ўтди ва клуб билан 500 минг АҚШ долларига тенг 1,5 йиллик шартнома имзолади.

Сервер Жепаров янги клубида фаол иштирок этиб, самарали натижа кўрсата олса, мукофот пули кўринишидаги қўшимча бонусларга эга бўлади.

Эрон Про Лигаси вакили “Истиқлол” 2015/16 йилги мавсумда чемпионатни 3-ўринда тугатган эди. Жорий мавсумда  жамоа 16-турдан кейин 25 очко билан 16 та жамоа орасида 5-поғонани эгаллаб турибди.

2008 ва 2011 йилларда Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган Сервер Жепаровнинг сўнгги клуби Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бўлганди. У 2016 йилги мавсумда “темирйўлчилар”нинг барча мусобақаларида 34 ўйинда майдонга тушиб,  8 та гол киритди ва “Локомотив”нинг тарихда илк бор Ўзбекистон чемпиони бўлишига ҳамда мамлакат Кубоги соҳибига айланишига ҳисса қўшди.


Сервер Жепаров профессионал фаолияти давомида қуйидаги клубларда тўп сурган:

“Навбаҳор” — 2000–2001
“Пахтакор” — 2001–2007
“Бунёдкор” — 2007–2010
“Сеул” (Жанубий Корея) — 2010 (ижара)
“Сеул” (Жанубий Корея) — 2011
“Аш-Шабоб” (Саудия Арабистони) — 2011–2013
“Сеонгнам” (Жанубий Корея) — 2013–2014
“Ульсан Хёндаи” (Жанубий Корея) — 2015
"Локомотив” Тошкент — 2016

Маълумот учун, Жепаров “Сеул” клуби билан Жанубий Корея (2010) чемпионлиги ва Кубоги (2010), “Аш-Шабоб” (2012) билан Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, у Тошкентнинг уч клуби — “Пахтакор” (2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007), “Бунёдкор” (2008, 2009) ва “Локомотив” (2016) сафида Ўзбекистон чемпиони бўлишга эришган.

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи 2008 йилда Ўзбекистон чемпионати тўпурари, 2008 ва 2010 йилларда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлганди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика