RU

Последние новости

03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  22 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  11 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  3 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  3 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0

Сергей Лушан: "Учта вазиятдан, битта гол урдик" Новости

Сергей Лушан: "Учта вазиятдан, битта гол урдик"

"Навбаҳор" - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Сергей Лушан ўз фикрларини билдирди.

Жуда қийин ўйин бўлди. 3та вазиятдан, 1 гол урдик. "Навбаҳор" яхши жамоа. Улардан жиддий қаршилик кутгандик. Шогирдларим ҳаракатларидан кўнглим тўлди. Ҳамма бугун маъсулиятни сезган ҳолда ўйнади. Энг муҳими ғалаба. "Бунёдкор"нинг стабил ўйин кўрсатмаётгани таркибдаги ёшлар билан боғлиқ. Таркибимиз жуда ёш.
"Бунёдкор"нинг ўз сиёсати бор. Яқин йилларда асосий таркибнинг 70-80 фоизи ўз тарбияланувчиларимиз бўлиши керак.
Ҳозир шу йўлда ишлаяпмиз. Буни албатта амалга оширамиз. Клуб тўғри йўлдан кетяпти, деб бемалол айта оламан.
"Пахтакор"га қарши кубок ўйинида ҳужумкор ўйин кўрсатамиз. Биринчи ўйин натижасини унутганмиз. Клуб олдидаги вазифа ҳар доим максимал бўлиб қолаверади. Ҳозир имкониятларимиз бор экан, ҳар бир ўйинда ютишга интиламиз. Ўз муаммоларимизни яхши биламиз. Буни албатта бартараф этамиз. Биз танлаган йўл ривожланишнинг энг тўғри танлови, деб биламан.
Биздаги тарбияланувчиларнинг асосийлари водийдан. Айниқса, Наманганлик истеъдодли йигитлар кўп, - дейди Лушан.

Бунёдкор матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика