RU

Последние новости

16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  1 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  7 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  8

Сергей Лушан: "Ўйин дурангга мос тарзда кечди" Новости

Сергей Лушан: "Ўйин дурангга мос тарзда кечди"

"Бунёдкор" - "Локомотив" (0:1) учрашуви якунланганидан сўнг ташкил матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этди.

"Ўйин дурангга мос кечди. Бизга ҳозирча тажриба етишмаётгани панд бермоқда. Рақиб бизни ягона хатомизни ўзидаёқ жазолади. "Локомотив" жуда катта тажрибага эга жамоа. Уларнинг деярли барча футболчилари терма жамоа аъзолари саналишади. Биз ўйин аввалидан иккинчи рақам остида ҳаракат қилишни режалаштиргандик. "Локомотив" ҳужумкор футбол ўйнашда мамлакатимиздаги энг кучли жамоа десам ҳам муболаға бўлмайди. Шу боис рақибдан келиб чиқиб тактика танлагандик. Агарда голдан сўнг очиқ футбол ўйнаб, олдинга ўтганимизда улар янада кўпроқ гол киритишлари мумкин эди. Биз ўзимизнинг имкониятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Сато бир вазиятда рақибни кечирди. Умуман "Локомотив" футболчилари яхши ўйнашди ва ғалаба қозонишди. Бу билан уларни табриклайман. Ҳа бугун мени хатоим туфайли мағлубиятга учради. Мен ўзимни идеал мураббий деб ҳисобламайман. Менинг ҳам камчиликларим ҳали етарлича. Жамоа ютқазганида ҳар доим мураббий айбдор бўлади. Виктор Карпенкони нега майдонга туширдим? Унинг катта тажрибасига таянган ҳолда Карпенкони майдонга туширгандим. Айнан унинг тажрибаси туфайли ушбу ўзгаришни амалга оширдим. "Локомотив" бугун бизга ўз ўйинимизни қилишга йўл қўймади", - дейди Сергей Лушан.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика