Сергей Лушан: “Очиғи “Обод”га кўп гол урамиз деб ўйламагандим”
23 апр 2016 19:45
Новости
Сергей Лушан: “Очиғи “Обод”га кўп гол урамиз деб ўйламагандим”
Сергей ЛУШАН (“Бунёдкор” бош мураббийи): - Қийин учрашув бўлишини билардик. Икки кун ичида жамоани тайёрладик. Очиғи, кўп гол урамиз, деб ўйламагандим. Тўртта вазиятдан 4та гол урдик. Функционал томондан ёмон бўлади, дея тахмин қилгандим. Акмал гол ургани вазиятда ўз-ўзидан юзага келди. Ҳакамлик биз учун юқори даражада бўлди. Пенальти юз фоизлик эди. Ҳисобланмаган голни кўриб чиқиб айтишим мумкин.
- Бугунги ғалаба осон қўлга киритилгани йўқ. Тўртта гол урганимиз осон ютганимиздан дарак бермайди. Агар мезбонлар биринчи бўлиб гол урганида вазият умуман бошқа тарафга ўзгариб кетиши мумкин эди. Бугунги устунлигимиз шунда бўлдики, рақиб дарвозаси олдида яратган барча вазиятларимизни голга айлантирдик. Футболчиларнинг савияси? “Лаҳвия” билан бўлган беллашувда бизнинг йигитларни савиясини пастроқ эди ва улар гол уриб кетишди. Бугун аксинча, биз савия борасида устун эдик ва ғалаба қозондик.
Комментарии