RU

Последние новости

18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  0 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  2 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   10 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  10 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  1 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  12

Сергей Лушан: "Обод" билан ўйинларда доим қийналамиз" Новости

Сергей Лушан: "Обод" билан ўйинларда доим қийналамиз"

"Обод" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Сергей Лушан ўз фикрларини билдирди.
- “Обод”га қарши ўтган йили ҳам қийин учрашув ўтказгандик. Бу йил ҳам шундай бўлишини тахмин қилгандик. Жавоб учрашуви ҳам оғир кечиши аниқ. Ҳисоб бизни қониқтирмади. Айрим ўйинчилар ўзларининг савиясидан паст даражада ҳаракат қилишди. Уларга имкон бергандик, шундай ўйнашди. Акбар Тўраев анчадан бери майдонга тушмаганди, лекин голда айблай олмайман. Дарвозабонларда бундай нохуш учрашувлар учраб туради.

- Жавоб учрашувида 0:0 ҳисобидаги дуранг сизни қониқтирадими?
- Кейинги босқичга чиқишга ёрдам берадиган ҳар қандай ҳисоб мени қониқтиради.

- Сергей Иванович, сиз ҳар доим ҳаммаси яхши бўлади дейсиз? Ўша яхши кунлар қачон келади? Ўтган йили клуб мавсумни 4-ўринда якунлади.
- Бу саволни ноябрь ойида берганингизда бошқача жавоб берган бўлардим. Ўтган йилги натижамиз сизни қониқтирмадими? Жамоанинг 90 фоиз таркиби янгиланган бўлса, қандай қилиб чемпион бўлиш мумкин? Бутун дунёда бундай клуб бормикан? Тушунаман, сиз ҳам клуб учун қайғуряпсиз. Аммо тушунинг, мен ҳам яхши футболчиларим бўлишини хоҳлайман. Бунинг учун ишлаяпмиз. Эътибор беринг, қисқа вақт ичида академиямиз тарбияланувчилари миллий терма жамоада ўйнайдиган даражада чиқишди. Вақти келади, “Бунёдкор” ҳақиқатдан ҳам мен айтгандек даражага чиқади. Бу кунларни сиз ҳам, биз ҳам кўрамиз. Йигирма тўрт соат клубнинг ривожланиши учун ишлаяпмиз.

- Сизнинг фалсафангиз қандай?
- Менинг режам ва фалсафам ҳеч қачон ўзгармайди. Прессингга асосланган ҳужумкор ўйин кўрсатишни истайман. Чунки шу орқали ғалаба қозонилади. Тез орада шундай ҳам бўлади. Бугун ҳам кўрдингиз прессинг қўллаганимизда рақиб дарвозаси олдида бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Агар шогирдларим ўша вазиятларни голга айлантирганида ва бугун ҳисоб бошқача бўлганида бундай савол бермаган бўлардингиз. Биз ўзимиз хоҳлаган футбол сари қадам ташлаяпмиз. Бироқ нимадир бизга тўсқинлик қиляпти. Аммо буни гапириб, айб излашни хоҳламайман. Жамоага нима бўлаётганини биламан. Ўша камчиликларни бартараф қилиш йўлида ишлаймиз.

- Достон Ҳамдамовнинг бугунги ҳолати қандай?
- У жароҳатини даволатмоқда.
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика