RU

Последние новости

21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  1 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  15 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  62 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4

Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди" Новости

Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Биринчи бўлим менга жуда ёқди. Янада кўпроқ голлар уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса бироз сустроқ ўйнадик. Захирадан майдонга тушган футболчилар ёмон кўринишди демайман, аммо бундай ўйинга қўшилиб кетиш осон эмас. Айниқса бундай ноқулай рақибга қарши. Ҳозирги кунда чемпионатдаги барча жамоалар ўзига хос ўйин услубига эга. Тахминан 6-7 йилча аввал бундай ранг-баранглик йўқ эди. Кўп жамоалар бир хил услубда ўйнар эди. "Қўқон-1912" вертикаль футбол ўйнайдиган жамоа. Биринчи бўлимда бир нечта вазиятлар ҳам яратишди, шунга қарамай ғалаба қозондик", - дея фикр билдирди Сергей Лушан бугунги баҳс ҳақида.


- Бугун "Навбаҳор" жамоаси тарихидаги муҳим воқеа содир бўлди. Бугун клуб ўз академиясини ишга туширди. Ушбу воқеийликка муносабат билдириб ўтсангиз...

- Ҳар бир бинонинг фундаменти бўлиши керак. Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди. Мухлисларни академия пайдо бўлгани билан табриклайман. Одатда беш йилдан сўнг академия тарбияланувчилари асосий жамоа таркибида пайдо бўла бошлади. Ўзингиз кўриб турибсиз, замонавий футбол бизнесга айланиб кетган. Клублар ўз тарбияланувчиларини сотиш орқали даромад қилишади. Айрим клублар эса тарбияланувчиларнинг трансферларидан келиб тушган пул эвазига фаолиятини давом эттириб келмоқда. Мисоллар жуда кўп. "Навбаҳор" ҳам шундай даражага етиб келади деган умиддаман. Жамоа бюджетининг бир қисмини бўлса ҳам қоплай олиш керак. Ҳозирги кунда барчаси пулга бориб тақалади. Муҳими, ҳаммани сотиб юбориш эмас, балансни топа олиш. "Бунёдкор"даги тажрибамдан келиб чиқиб, бу иш осон эмаслигини айта оламан. Намангандан энг яхши футболчилар етишиб чиққан. Насиб қилса, академиямизда шуғулланадиган ёшлар келажакда муваффақиятли футболчи бўла олишади.



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика