Сергей Лушан: “Лаҳвия”га қарши қизиқ ва очиқ ўйин бўлади”
03 мая 2016 14:05
Новости
Сергей Лушан: “Лаҳвия”га қарши қизиқ ва очиқ ўйин бўлади”
“Қатарда бўлиб турганимиздан хурсандман. Бизнинг мусобақадаги охирги ўйинимиз. Ҳозирда “Бунёдкор” бор эътиборини ички мусобақаларга қаратган. “Лаҳвия” эса кейинги босқич масаласини ҳал қилиб бўлган. Шу боис эртага қизиқ ва очиқ ўйин бўлади. Таркибимиздаги аксарият футболчилар 2 йил олдин ёшлар, ўтган йили олимпия, бу мавсумдан миллий терма жамоада ўйнашмоқда. Ўйлайманки, биз тўғри ва истиқболли йўлдамиз. Футбол мактабимизнинг иши яхши олиб борилмоқда. Буни ОФК ҳам 2015 йил якунларига кўра эътироф этди. Биз бу иш ҳажмини янада кучайтиришни ва янги номларни кашф этишдан асло чекинмаймиз”, - дейди Лушан.
Отабек Шукуров: “Гуруҳдаги охирги ўйин бўлса ҳам. Биз ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳамма йигитлар баҳсга тайёр. Ҳеч бўлмаса гуруҳнинг сўнгги ўйинида ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”.
“Бунёдкор” матбуот хизмати
Комментарии