RU

Последние новости

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  3 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

Сергей Лушан: "Ҳаммаси ижобий якун топганидан хурсандман" Новости

Сергей Лушан: "Ҳаммаси ижобий якун топганидан хурсандман"

Бугун бўлиб ўтган Суперлигага чиқиш плей-офф ўйинида "Сўғдиёна"нинг қўли баланд келди.

Жиззахликлар Муборакнинг "Машъал" клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Суперлигада ўз ўринларини сақлаб қолишди. Баҳс якунига етгач, "Сўғдиёна" бош мураббийи Сергей Лушандан интервью олдик.

- Қийин ўйинни ўтказдик. Бунинг устига плей-офф босқичининг битта учрашувдан иборат эканлиги ҳам ўз таъсирини кўрсатди, - дея фикр билдирди Сергей Иванович. - Рақиб бизга жиддий қаршилик кўрсата олди. Шу боис ғалаба қозониш осон бўлмади. Пенальтидан гол ўтказганимиз алам қилди. Лекин ҳаммаси ижобий якун топганидан хурсандман. Ўйиндан сўнг барчани ғалаба билан табрикладим ва футболчиларга 20 декабрга қадар таътил берилишини айтдим. Шундан сўнг яна йиғилиб янги мавсумга ҳозирлик кўрамиз. Кейинги йил таркибни кучайтирмасак бўлмайди.

- "Машъал" қанчалик қаршилик кўрсатди?
- "Машъал" ўзига хос анъаналарга эга клуб. Буни ҳамма билади. Лекин бугун рақиб эмас, кўпроқ биз ўзимиз ўзимизга муаммо туғдирдик.

- Бу йил Суперлига ўзгача форматда кечди. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- Мен бу ҳақда кўп гапирдим. Янги формат қанчалик фойда беришини вақт кўрсатади. Олдин икки-учта чемпионат шу тизимда ўтсин, кейин хулоса қилса бўлади. Фақат бир нарсани айтишим мумкин, жамоалар олтиталикка бўлинганидан кейин охирги иккита тур қизиқ бўлмай қолди.  

- Ҳозир шу форматни сақлаб қолиш ёки ўзгартириш ҳақида гап боряпти.
- Кейинги йил Суперлига қандай тартибда ўтишини билмайман. Лекин ўзим футболчилик пайтимда фақат иккита даврали чемпионатларда ўйнаганман ва шу формат менга тушунарли эди. Формат қандай бўлмасин, чемпионатда ўткинчи ўйинлар бўлмаслигини хоҳлайман.

- "Олтин очколар" бизга керакми?
- Тўғриси, мен бундай тизимда ўйнашга ўрганмаганман. Фақат шуни сездим, "олтин очколар" бор жойда кимнинг қаерда бўлишини олдиндан тахмин қилса бўлар экан. Мен учун энг маъқул чемпионат - 16та жамоа иштирокида икки даврали тизим. Бу шахсий фикрим. Аммо якуний қарорни ПФЛ қабул қилади.

- Клуб билан тузган шартномангиз хусусида?
- Шартнома муддати 30 ноябрга қадар эди ва яқинда тугади. Ҳозир музокаралар кетяпти. Ҳаммаси раҳбариятнинг нима дейишига боғлиқ. Агар клуб раҳбари ишлайверинглар деса жамоада қолиб ишимизни давом эттирамиз, мабодо акси бўлса раҳмат айтиб кетишга тўғри келади.

- Мавсум охирида мухлисларга айтар сўзингиз?
- Аввало ҳаммага соғлик тилайман. Мухлисларимиз жамоага ишқибозлик қилишда, футболни севишда давом этишсин. Мен хоҳлардимки, кейинги йил чемпионатнинг ҳар бир ўйинида стадионлар тўлса.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика