RU

Последние новости

12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  0 11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  3 11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  3 10:42Неймарнинг келажаги маълум  1 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди  1 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  1 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  1 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  15 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  16 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0

Сергей Лушан: "Ҳакам яққол пенальтини белгиламади" Новости

Сергей Лушан: "Ҳакам яққол пенальтини белгиламади"

Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги "Локомотив" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "қалдирғочлар" устози Сергей Лушан иштирок этди.


- "Локомотив"ни ғалаба билан қутлайман. Ўйин яхши кечди. Биз уларга биргина имконият тақдим этдик ва бу гол билан якунланди. Дилшод Аҳмадалиев бугун ўзига билдирилган ишончни оқлади. Мен унинг ўйинидан 99 фоизга қониқдим. Фақатгина гол бўлган вазиятда эътиборни қочирди. Аҳмадалиев энди катта футбол ўйнашни бошламоқда. Бугун фақатгина ўша гол содир этилган вазиятда "ёшлик" қилиб қўйди. Қолган эпизодлар бўйича бу футболчига эътирозим йўқ.

Захирадан нега кеч фойдаландим? Ҳаммасини ўз вақтида бажардим. Керак бўлган вақтда ўзгаришлар амалга оширилди.

"Локомотив" Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан саналади. Лекин биз бугун уларга ҳужум қилиш имкониятини тақдим этмадик. Жамоамиз бугун ҳимоявий ўйин услубидан фойдаланди. Биргина хато қимматга тушди.

Ҳужумларга якуний нуқтани қўйишда суст ҳаракат қилдик.

Бугун ҳакам яққол пенальтини белгиламади.

Мен шуни айта оламанки, "Бунёдкор"нинг келажагидан кўнглим тўқ.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика