RU

Последние новости

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  22 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  4 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  19 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  4 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  202 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Сергей Лушан: "Дурангдан қониқдим" Новости

Сергей Лушан: "Дурангдан қониқдим"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган АГМК - “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Жуда оғир ўйин. Кучга таянган ҳолда ўйин намойиш этадиган жамоага қарши ўйнадик. Таркибида бунчалик кўп бўйдор футболчиларни фақат Англияда кўргандим. Шунга қарамай бугун очко қўлга киритдик.

Натижадан қониқдим. Жамоамда у қадар кўп маҳоратли футболчилар йўқ. Айни пайтда тахминан 12 нафар футболчи бор. Қолганлар ёшлар жамоасидан олинмоқда.

Йигитларга раҳмат, улар босимни енгиб ўтишди. Ўйиндан ўйинга юришда давом этамиз. Ҳозирча мақсадимиз имкон қадар юқорига кўтарилиш.

Кеча ёшлар жамоамиз сафида бир футболчи жуда жиддий жароҳат олди. Бугун футболчилар ана шу йигитча учун ҳам ўйнашди.

Бир қатор футболчилар жамоамизни тарк этди. Менинг футболга қарашларимга мос келмагани учун 3 футболчи билан дўстона хайрлашдик. Уларни эркин агент сифатида қўйиб юбордик. Бундай ёшда захирада ўтиргандан кўра бошқа жамоада ўйнаган яхшироқ", - дейди Сергей Лушан.

 


 

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика