Сергей Лебедев: "Ҳакамлар устидан шикоят ёзаман"
05 мая 2025 19:32
Новости
Сергей Лебедев: "Ҳакамлар устидан шикоят ёзаман"
- Ўйин ҳақида
- Яхши ўйин бўлди, менга ёқди. Бироқ ҳакамларнинг ўйиндаги қарорларидан қониқмадим, уларнинг устидан шикоят ёзаман. Биринчи таймда бурчак зарбаси орқали урган ҳаққоний голимизни ҳисоблашмади. Футболчи бирга-бир ҳолатда йиқитиляпти, ҳуштак йўқ. "Олимпик"нинг биринчи голида офсайд бор эди. Футболчиларга эътироз йўқ, аммо ҳакамликдан норозиман.

- Жамоангиз ўйини иккинчи гол ва қизил карточкадан кейин анча кучайиб, ҳужумкорроқ ҳаракат қила бошлади. Жамоа худди шу ўйинини аввалроқ кўрсатишига нима халақит қилди?
- Қизил карточка ўйин охирида кўрсатилди. Жамоамиз унгача вазиятлар яратмадими? Албатта, вазиятларимиз кўп эди. Бу – футбол. Йўқотадиган нарсамиз йўқ эди, шунинг учун ҳамма олдинга ўтди. Орқада фақат икки киши қолди.

Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии