RU

Последние новости

00:40АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  8 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  0 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  2 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4

Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш" Новости

Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"

​Тез орада Тошкентда CAFA U-17 мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу турнирда мамлакат шарафини Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ҳимоя қилади. Жамоа бош мураббийи Сергей Чигодаев мусобақага тайёргарлик жараёни ҳақида гапирди.

- Нега айнан сизнинг жамоангизни танлашди? Ахир бу U-17 турнири, сизнинг жамоангиз эса бир ёш кичкиналардан иборат...

- Билишимча, барча U-16 жамоаларини олиб келган. Эҳтимол, мусобақанинг аввалги номи сақлаб қолингандир. Ҳамма термаларда 16 ёшдан кичик футболчилар бўлса керак.

- Жамоангизнинг CAFA U-17 Кубогидаги мақсадлари қандай? Уйдаги мусобақада ғалаба қозониш шарт деган вазифа қўйилганми?

- Раҳбарият олдимизга ҳеч қандай жиддий вазифа қўйгани йўқ. Биз учун ҳозир энг муҳими: рақобатбардош жамоа тузиш, яхши селекcия ўтказиш ва шу ёшда энг кучли футболчиларни йиғиш. Бу биз учун яхши синов, чунки CAFA U-17, иштирокчилар рўйхатига назар ташласангиз, деярли U-17 Осиё Кубогининг мини-версиясига ўхшайди. Ҳамма яхши жамоалар, муносиб рақиблар. Бу биз учун мураббий ва футболчилар учун ҳам яхши синов бўлади.

- Сиз таркиб ҳақида айтиб ўтдингиз. Жамоангиздан Ўзбекистон U-17 терма жамоасига ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги учун икки нафар футболчи – Алиев ва Ҳакимов жалб қилинди. Улар бир ёш катта жамоада ўйнаб, турнирда ғолиб чиқишди. Келаси йили, кетма-кет иккинчи марта бўлиб ўтадиган U-17 Осиё Кубогида улардан умидвормисиз?

- Биз уларга ишонамиз, албатта. Улар 2008 йилда туғилган жамоага ёрдам беришди, умид қиламанки, улар ўз ёш тоифасига ҳам кўмаклашишади. Бироқ биз U-17 Жаҳон чемпионатидан кейин уларга умид боғлаймиз. Ҳозир уларга тегмаймиз ёки безовта қилмаймиз.

- Турнирга тайёргарлик борасида қандай шароитлар яратилди?

- ЎФА раҳбарияти биз учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилди: биз яхши меҳмонхонада яшаймиз, табиий майдонларда машқ қиламиз. Йигитлар буни қадрлашади. Улар бундай шароитда яшаш ва машқ қилишдан хурсанд эканликлари аниқ. Бундай муносабатни кўрганингизда кайфиятингиз дарҳол яхшиланади. Фақат майдонга чиқиб, нималарга қодир эканимизни исботлашгина қолди.

CAFA U-17 24-31 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Барча ўйинлар "Дўстлик" стадионида ўтказилади. Турнирда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғиз Республикаси, Эрон ва Афғонистон ўсмирлар терма жамоалари иштирок этади. Қура ташлаш маросими 23 май кунига белгиланган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика