Сергей Арслонов: "Мухлислар томонидан тайёрланган совғалар биз учун кутилмаган бўлди"
01 дек 2023 19:50
Новости
Сергей Арслонов: "Мухлислар томонидан тайёрланган совғалар биз учун кутилмаган бўлди"
Coca-Cola Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Сурхон" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Арслонов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Клуб мухлисларини ва раҳбариятини ғалаба билан табриклайман. Жамоа ўйинида мувозанат бўлди, айтайлик ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам. Йигитлар кўрсатмаларни тўғри бажаришди.
- Сиз ўйин вақтида "Андижон" иштирокидаги учрашув натижасини кузатиб бордингизми?
- Йўқ, телефоним ёнимда эмасди. Агар имконият бўлганида ҳам бунга фурсат топа олмасдим эҳтимол. Чунки бор эътиборимиз фақат ўзимизнинг ўйинга қаратилганди.
- Жамоа мухлислари сиз ва легионерлар учун миллий чопон тақдим этишди. Таасуротлар қандай?
- Албатта, бу жуда ёқимли ва яхши. Очиғи, биз учун кутилмаган холат бўлди. Биз учун энг яхши мухлислар "Сурхон" ишқибозлари ҳисобланишади. Улар бутун мавсум давомида ҳеч қандай масофага қарамасдан бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии