RU

Последние новости

08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  0 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  3 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  5 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  13 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  11 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  5 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  20 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  8

Сергей Лушан: "Жамоамни таний олмаяпман" Новости

Сергей Лушан: "Жамоамни таний олмаяпман"

"Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Сергей Лушан қатнашди.
"0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг қандай таассуротлар бўлиши мумкин? Ютқаздик. Биринчи бўлимда биз ўйинни буткул бой бердик. Гол ўтказгач жамоам ўйнамай қўймоқда. Жамоага нима бўлаётганини тушуна олмаяпман", - дейди Сергей Лушан. 

- Шомуродовнинг қизил карточкасига муносабатингиз қандай? 
- Қоида бор, футболчи икки марта сариқ карточка олса четлатилади. Ёшларда истак бор, аммо ақл камроқ. 

- Жамоа ОЧЛда, олий лигада гол ура олмаяпти...
- Агар бунга нима сабаб бўлаётганини билганимда эди...Икки уч ўйинда жамоамни танимаяпман. Терма жамоага кетган футболчилар клубга қайтгач ўйини чиқмаяпти. 

- Воҳид Шодиев бугун майдонга тушмади...
- Ўтган ўйинда қизил карточка олганди. Шу боис тушмади. 

- "Бунёдкор" мухлислари ўйин давомида турли ҳайқириқларни бақиришди...
- Бунга оддий муносабатдаман. Мухлислар ҳайқиришлари учун ҳам керак. Аммо жамоада ишлаётганимдан тўла қониқаяпман. 

- Янги Зеландиядаги мундиалга яна бир қатор футболчилар кетишади. Муаммони қандай бартараф этмоқчисиз? 
- Тўғри улар Жаҳон чемпионатига жўнаб кетишади. Улар кетишса ёшлар жамоамиз аъзолари билан ўйнаймиз, ҳаёт давом этади. 

- Жамоада молиявий муаммо йўқми? 
- Йўқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Агар бўлганида футболчилар бу ҳақда менга айтган бўлишарди.  

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика