Сергей Лушан: “Ўйиндан-ўйинга, босқичма-босқич ўсяпмиз”
02 июл 2014 08:40
Новости
Сергей Лушан: “Ўйиндан-ўйинга, босқичма-босқич ўсяпмиз”
“Насаф” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози Сергей Лушан қатнашди.
- Жуда оғир ва асабий ўйин бўлди. Финалга йўл олганимиздан хурсандман. Ўйинга келадиган бўлсак, “Насаф” мамлакатимизнинг кучли жамоаларидан бири. Устига устак, қаршиликлар ўз майдонларида анча кучли ўйин намойиш этишади. Биз босқичма-босқич, ўйиндан-ўйинга ўсиб боряпмиз.
Буни бугунги ўйинимиз ҳам кўрсатиб берди. Футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Кетма-кет ўйинлар, оғир машғулотлар, иссиқ кунларда керагидан ортиқ юкламалар билан ишлашяпти. Шундай шароитда ҳам улар яхши ва энг асосийси охиригача ўйнашаётганидан хурсандман.
1:0га ютқазаётганимиздан кейин асосий вақтнинг ўзидаёқ учта футболчини алмаштирдим. Бу дегани асосий вақтдаёқ гол уриб, финал йўлланмасини қўлга киритишни кўзладим, дегани эмас. Ҳозир биз битта ўйинга эмас, аксинча келажак ҳақида ҳам бош қотиряпмиз.
Айнан мана шундай ўйинлар орқали ёшларга имкон беряпмиз. Масалан, бугун Забихилло Ўринбоевни майдонга туширдим ва у бундай савиядаги баҳсда ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. Гарчи у қизил карточка олиб майдонни тарк этган бўлса-да, Ўринбоевга ишонишда давом этаман. Айнан мана шу ёшлар “Бунёдкор”нинг эртаси, - деди Сергей Иванович.

Комментарии