Сергей Лушан: "Доимо ғалаба қозонадиган жамоа бўлмайди"
05 июл 2014 21:51
Новости
Сергей Лушан: "Доимо ғалаба қозонадиган жамоа бўлмайди"
“Пахтакор” – “Бунёдкор” (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Сергей Лушан қатнашди.
“10 киши бўлиб ҳаракат қилиш қийин. Ўйинни бошидаги четлатиш охир-оқибат бизга панд берди. "Пахтакор" эса ҳужум қилишни биладиган жамоа ҳисобланади. Лекин бундан фожеа ясамаган бўлар эдим. Иккинчи даврада жавоб ўйини бор”, - деб гап бошлади Лушан.
- Пишур атайин қизил олгандек кўринмадими?
- Йўқ. Майдонда 22та эркак қуёш остида ўйнади. Эҳтирослар бўлади. Ҳакамлар ҳақида эса фикр билдирмайман. Ҳамма хато қилади. Майдонда роботлар йўқ. Бунинг учун назоратчилар бор.
- "Бунёдкор" ўз тарихида энг ёмон натижа билан танаффусга чиқиб кетяпти. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ҳеч қандай, бир текисда ўйнайдиган жамоа йўқ. Олдимизда иккинчи давра бор. Ундан ташқари чемпионатимизда биз юта олмайдиган жамоа йўқ. Исталган жамоани мағлуб бўлиши мумкин. Ҳамманинг имконияти бор ва буни иккинчи давра кўрсатади. Бу ҳақда кузда яна бир савол берсангиз, ўшанда жавоб бераман.

Комментарии