RU

Последние новости

18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 18:18Пролига. "Локомотив" - "Арал". Асосий таркиблар маълум!  0 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  5 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  10 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  29 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  8 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  3 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  4

Сергей Лушан: "Биз ўйинга етарлича тайёргарлик кўра олмагандик" Новости

Сергей Лушан: "Биз ўйинга етарлича тайёргарлик кўра олмагандик"

ОЧЛнинг 4-тур ўйини "Лаҳвия" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "қалдирғочлар" бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этди.
"Лаҳвия"ни ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, уларга тез орқада Қатар чемпионлигини расмийлаштиришларини тилаб қоламан. "Лаҳвия" жуда яхши ва тартибли жамоа саналади. Лекин уларни биздан устун дея олмайман. Бу баҳсга тайёргарлигимиз ўзим кутган даражада бўлмади. Аввалига 18, кейин Доҳага учишдан олдин сўнгги кунгача 15 нафар футболчисиз тайёрландик. Бу катта йўқотиш. Ҳаёт давом этади. Энди бор эътиборимизни ички мусобақага қаратамиз. Хатолар устида эса ишлаймиз. Тан оламан, "Ал Жазира"ни жуда катта иштиёқ эвазига ютгандик. Лекин гуруҳдан чиқиш осон бўлмаслигини билардим. Биз ўзимизга янги йўл танлаганмиз. Ёшларни тарбиялаш ва эртанги кунимизга уларни тайёрлаш - бош мақсадимиз. "Лаҳвия" ҳали ўсадиган жамоа ва ОЧЛда узоқроққа боради деб ўйлайман. Балки улар турнир ғолиблиги учун курашишар. Бизга бироз вақт керак. Вақти келиб ўз тарбияланувчиларимиз ҳисобига катта марраларни забт этамиз. Бу кунлар албатта келади. Акбар Тўраев жуда ажойиб ва иқтидорли дарвозабон. 24-25 ёш дарвозабон учун жуда ёш деб ҳисоблайман. Акбар тез орада терма жамоанинг энг асосий посбони бўлиб етишишига ишонаман. У бугун жуда кўп бор жамоани голлардан қутқарди. Имкониятимиз йўқолган бўлсада, кейинги ўйинларда юртимиз шаъни ва ОЧЛ рейтинги учун очко йиғишимиз учун боримизни берамиз.", - дейди Сергей Лушан.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика