RU

Последние новости

19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:33Суперлига. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  0 19:04Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" (матнли трансляция)  0 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  0 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Сергей Лушан: “Ал-Наср” Саудия Арабистонининг ҳозирги пайтдаги энг кучли жамоаси" Новости

Сергей Лушан: “Ал-Наср” Саудия Арабистонининг ҳозирги пайтдаги энг кучли жамоаси"

"Ал-Наср” – “Бунёдкор” учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида “Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Лушан ва ҳимоячи Акмал Шораҳмедов иштирок этди.
- Аввало, ёқимли кутиб олишгани ва яхши шароитлар яратиб бергани учун “Ал-Наср” футбол клубига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчи эдим. Олдинда жудаям қизиқарли баҳс кутиб турибди. Рақиб оддий жамоа эмас – Саудия Арабистони чемпионатининг бугунги кундаги энг кучли клуби. Бундай жамоа билан куч синашиш қизиқарли, - деб гап бошлади Сергей Иванович.

- “Ал-Наср” клуби ҳақида қанжай маълумотларга эгасиз. Умуман рақиб жамоани қай даражада ўргандингиз?
- Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, “Ал-Наср” Саудиянинг ҳозирги пайтдаги энг кучли жамоаси. Шундай экан жамоани синчиковлик билан ўргандик. Рақиб иштирокидаги сўнгги пайтлардаги деярли барча учрашувларни кўрдик. Уларнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида ўзимиз учун қайдлар белгилаб олганмиз.

- “Бунёдкор” гарчи “Ал-Жазира”дан устун келган бўлса-да, жамоангиз ҳали тўлиқ спорт формасида эмас. Бу ҳолат Сизни ҳавотирга солмаяптими?

- Бизни қандай ҳолатда эканлигимизни эртанги баҳс кўрсатиб беради. Рақибни ўрганиш жараёни яхши бўлди. Энди уларга кучли жиҳатларини кўрсатишга йўл қўймаслигимиз лозим. Шунингдек, биз айни пайда қодир бўлган ўйинимизни кўрсата олсак, ўйлайманки натижа биз учун ижобий бўлади.

- Жамоангизда йўоқтишлар борми?
- Йўқ, ҳаммаси жойида. Ар-Риёдга максимал кучли таркибимиз билан келганмиз.

Баҳодир МИРЗАЕВ
Ар-Риёд, Саудия Арабистони
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика