Сергеев 9 дақиқа ичида дубль қайд этди ва "Тобол"га ғалаба келтирди
14 фев 2023 11:10
Новости
Сергеев 9 дақиқа ичида дубль қайд этди ва "Тобол"га ғалаба келтирди
Костанайнинг "Тобол" клуби Туркия ўқув-машғулот йиғини доирасида "Енисей" билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Қозоғистон клуби шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеев асосий таркибда майдонга тушди ва жамоаси ғалабасини таъминлади.
Учрашувнинг 17-дақиқасида ҳисоб очилди. Ўнг қанотдан ривожлантирилган ҳужумни ҳамюртимиз Игорь Сергеев аниқ зарба билан якунлади ва жамоасини олдинга олиб чиқди, аммо 2 дақиқа ўтар-ўтмас "Енисей" мувозанатни тиклади. 26-дақиқада эса Сергеев дубль расмийлаштирди. Бу сафар керакли вақтда, керакли жойда пайдо бўлган ҳужумчимиз чап қанотдан узатилган тўпни дарвозага аниқ йўллади.
Учрашувда ҳисоб (2:1) бошқа ўзгармади ва "Тобол" ғалабани тантана қилди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии