RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  29 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  42 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  110 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Сербиялик Завиша Милосавлевич Фарғонада болалар футболи билан яқиндан танишди Новости

Сербиялик Завиша Милосавлевич Фарғонада болалар футболи билан яқиндан танишди

Шу йилнинг 18 декабрь куни болалар футболи бўйича сербиялик мутахассис Завиша Милосавлевич юртимизга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Кеча сербиялик мутахассис Андижонда болаларнинг футбол билан шуғулланиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, болалар футболи бўйича иш олиб бораётган мураббийларга ўз дастурини тақдим этганини маълум қилгандик.
Бугун Завиша Милосавлевич Фарғонага ташриф буюрди. У Фарғона вилояти футбол федерацияси вице-президенти Ҳаким Файзиев билан учрашди. Кейин "Истиқлол" стадиони билан яқиндан танишди. Шундан сўнг "Нефтчи" қошидаги болалар футбол мактабига бориб, ушбу мактабда футбол сир-асрорларини ўрганаётган болалар билан суҳбатлашди. Фарғона вилояти Олимпия захиралари коллежида болалар мураббийлари учун ўз дастурини тақдимотини ўтказди. Мураббийларга керакли маслаҳатлар берди.

Бундан ташқари, шу кунларда Фарғонада "С" лицензияси учун бўлиб ўтаётган ўқув курсларида иштирок этди. Ўқув курсларини ўтказаётган Зоир Ҳасанов билан фикр алмашиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Завиша Милосавлевич бугуннинг ўзида Қўқон шаҳрига йўл олди. У ерда ҳам болалар футболи бўйича иш олиб бораётган мутахассислар билан учрашувлар режалаштирилган.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика