RU

Последние новости

03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  0 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  14 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  14 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  162 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5

Сени яхши кўрамиз, "Металлург" Новости

Сени яхши кўрамиз, "Металлург"

Бу изҳор менга тегишли эмас, албатта.

Бироз аввал "Пахтакор" клуби ўз майдонида, кутилганидек, "Металлург"ни мағлубиятга учратди. Шунга қарамай, бекободликлар яхши қаршилик кўрсата олишди. Бироқ ғалаба барибир кўпчилик фараз қилган томонга насиб этди. Шу тариқа, Суперлига дорасидаги кетма-кет 16-ўйинда пойтахтликларнинг қўли баланд келди. 

Тошкент вилояти жамоаси охирги марта 7 йил муқаддам, сочимни ёнбошга тараганча, коллеждаги дарсдан қочиб юрган кезларимда ғалаба нашидасини сурган.

“Металлург” (Бекобод) – “Пахтакор” (Тошкент) 2:0

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Ф. Ёрмуҳаммедов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши).

Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

Гол: Муроджон Тошматов 24, - 1:0 (Жавоҳир Эсонқулов). Ислом Қобилов 69, - 2:0 (Муроджон Тошматов)

“Металлург”: 32. Суҳробжон Султонов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов (70. Жаҳонгир Абдумўминов, 85), 7. Дониёр Одилов (9. Фарҳод Намозов, 86), 8. Аюбхон Нўъмонов, 11. Фаррух Шотурсунов, 13. Жавоҳир Эсонқулов (19. Эргаш Исмоилов, 90+3), 14. Давронбек Каримқулов, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 22. Муроджон Тошматов, 40. Исломжон Қобилов.

Захира: 91. Зафар Сафоев, 5. Жасур Аҳмедов, 23. Шерзод Жалилов, 77. Саиджон Абдужабборов.

“Пахтакор”: 16. Александр Лобанов, 4. Аднан Ораховац (48. Тимур Толипов, 77), 5. Акбар Исматуллаев, 7. Азимжон Аҳмедов, 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Жамшид Искандаров, 14. Жамшид Болтабоев (17. Акобир Тўраев, 89), 21. (с) Камолиддин Тожиев, 24. Даврон Ҳошимов, 28. Станислав Андреев, 55. Жасурбек Хакимов (51. Андрей Сидоров, 46).

Захира: 50. Умиджон Хамроев, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 6. Аббос Отахонов, 32. Жасурбек Яхшибоев.

Огоҳлантиришлар: Камолиддин Тожиев (36), Азимжон Аҳмедов (54), Андрей Сидоров (63).

Четлатиш: Анвар Рашидов (“Пахтакор” мураббийи, 64).

Тўғри, бугунги баҳсда "шерлар" учун "рақибга ҳамла қилиш" осон бўлмади. Кетма-кет 14 ўйиндан буён камида иккита голни ҳадя қиладиган "Пахтакор" бу сафар битта тўп билан кифояланди. 

Ўқувчилик йилларимда директор хонасига кириш мен учун қанчалик нохуш бўлса, "Металлург" учун "Пахтакор" стадионга ташриф буюриш шунчалик аянчли саналади. Пойтахтдаги тархий майдонда ўтган 27 та баҳснинг бирортасида бекободликларнинг қўли баланд келмаган. Устига-устак шулардан атиги иккитасида меҳмонлар бир очколи бўлишган. Қолган барча баҳсда пойтахтликлар тарози палласи оғир тортган. Шундай экан, "Металлург"ни "Пахтакор" яхши кўрмай, ким яхши кўрсин.

Веско Стешевич шогирдларини кейинги турда "Сўғдиёна" кутиб турибди. Хавфли зонага яқин турган клуб бўлажак рақибининг ҳам севимли жамоаларидан бирига айланишни истамаса керак.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика