RU

Последние новости

19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  1 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  5 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  4 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  9 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2

Секейра Португалия нашрига: "Ўзбекистонга анча мослашиб олдим" Новости

Секейра Португалия нашрига: "Ўзбекистонга анча мослашиб олдим"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бош мураббийи Микаэль Секейра Португалиянинг машҳур нашларидан бири бўлмиш Abola'га интервью берди.

"Бизда ҳаммаси яхши, кетма-кет олтита ғалабага эришдик ва сўнгги саккизта ўйинда ютқазмадик. Чемпионатда 4-ўринда бормоқдамиз, шунингдек Кубокда ҳам иштирок этяпмиз. Сешанба куни муҳим ўйинимиз бор ["Металлург"га қарши ўйин], агар шунда ғалаба қозонсак, жадвалда анча юқорилаб оламиз.

Аслида умуман бошқача, жуда агрессив футбол, жуда ҳам Совет Иттифоқи услубига ўхшайди, ҳакамлар бизнинг критериялардан фойдаланмайди, улар жуда юқори агрессивликка ҳам чидашади. Ҳатто ўйинчиларимдан бири оёғини шикастлаб олган бўлса ҳам, рақиб огоҳлантириш ҳам олмади. Уларнинг мураббийи эса ўйинчининг тезроқ чиқиб кетишини айтди, сабаби ютқазаётган эди, ўйинчим эса замбилда майдонни тарк этди. Бунақасини олдин кўрган эмасман! Ҳакамлар эса ўйинни давом эттиришга руҳсат беришади.

Бошида тактик жиҳатдан ҳам, маданий жиҳатдан ҳам қийин бўлди. Иккита ўйинда ютқаздим, илк ўйинда эса биринчи дақиқаноқ гол ўтказиб юбордик. Бу жуда қийин бўлди, бундан ташқари шахсий сабабларга кўра энг яхши ўйинчим йўқ эди. Ҳозир анча мослашиб олдим, ўйинчилар ҳам менинг ғояларимга кўникишди.

Саудия Арабистонида бўлганим учун менда "маданий шок" бўлмади. Ҳа, албатта, қийин пайтлар бўлади, ҳозир Рамазон ойи, барча жиддий тарзда бунга амал қилмоқда. Улар ейишмайди ва ичишмайди, шу билан бирга жуда юқори ҳароратда, масалан 36 градусда ўйнашади.

Шаҳар фантастик, тўла европача, мамлакат жуда бой, унда имкониятлар катта ва ўсмоқда, у 4-5 йилдан сўнг осонгина катта даражага эришиши мумкин. Бу Россиядан бошланиб, бошқачаларга яқинлашаётган мамлакатдир", - дейди Секейра.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика