Себастьян Кель: "Мен жамоа келажагини ўйладим"
31 июл 2014 22:34
Новости
Себастьян Кель: "Мен жамоа келажагини ўйладим"
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси футболчиси Себастьян Кель нега сардорлик боғичидан воз кечганини айтиб ўтди.
Мен ўзимнинг сўнги мавсумим олдидан сардорлик боғичини бошқа футболчига топширишни истадим. Бу ҳақида клуб ва жамоа бош мураббийи билан гаплашдим. "Боруссия Д" жамоасининг сардори бўлганимдан фахрланаман. Жамоанинг сардори бўлиш бу катта масъулият демакдир. Мен жамоа келажагини ўйлаб шу қарорга келдим. Эстафетани бошқа футболчига топшириш пайти келганди. Янги сардорга ўз тажрибамдан келиб чиқиб ёрдамлашаман.
Янги ва сўнгги мавсумимни ажойиб тарзда ўтказишни истардим. Кўпроқ ўйнашни хоҳлайман. Фаолиятимни соврин билан тугатсам зўр бўларди. Бу янги сардор учун ҳам жуда муҳим бўларди.
Комментарии