Сеад Колашинац: "Арсенал"га ёшлигимдан мухлислик қиламан"
06 июн 2017 21:33
Новости
Сеад Колашинац: "Арсенал"га ёшлигимдан мухлислик қиламан"
Ҳимоячи Сеад Колашинац "Шальке-04"дан "Арсенал"га ўтишини изоҳлаб ўтди.
"Бу ерда бўлишдан мамнунман. "Арсенал" билан 5 йилга шартнома тузганимдан ҳурсандман.
"Арсенал" улкан анъаналарга эга клуб. Мен бу жамоага Леманн ва Анрилар тўп тепган пайтлардан мухлислик қиламан. Клуб Европада доим машхур бўлган ва бу ердалигимдан мамнунман.
Мени кучли томоним менталитет деб ўйлайман. Жамоага бор кучим билан ёрдам беришга ҳаракат қиламан."
"Мен кўп нуқталарда ўйнаганман, лекин чап қанот ҳимоясида ўзимни жуда эркин ҳис қиламан. Шунингдек, 3 марказий ҳимоячидан бири вазифасини ҳам уддалай оламан", - деди Колашинац.
Колашинац - "Шальке-04" тарбияланувчиси. У асосий жамоада 2012 йилдан бери ўйнаб келмоқда.
Комментарии