Саховатдан сув ичар кўнгил
23 мар 2020 21:08
Новости
Саховатдан сув ичар кўнгил
Бутун дунёга коронавирус пандемияси хавф солиб тургани ҳеч кимга сир эмас.
“Қизилқум” ПФК раҳбарияти ташаббуси билан хайрли ташаббусга қўл урилди. Бугун кун давомида клуб вакиллари Навоий шаҳридаги Меҳрибонлик уйлари, бозорлар, одам гавжум жойларда бўлишиб бепул ниқоб тарқатишди.
-Клуб раҳбарияти ташаббуси билан ушбу хайрли ишга қўл урдик, -дейди клуб тижорат директори Хуршиджон Шавкатов. – Қўқон шаҳридаги “Бетон Плита” масъулияти чекланган жамияти 10 минг дона тиббий ниқоб тикиб бериш учун шартнома тузгандик. Жамият аъзолари ушбу хайрли ишимизга камарбаста бўлишди. Бизга қисқа муддат ичида сифатли ниқоблар тикилиб, етказилди.
Бугун клубимизнинг жонкуяр ходимлари вилоят марказида тиббий ниқобларни эҳтиёжманд инсонларга бепул тарқатишди.
#vahimasizkarantin #koronavirus










Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии