RU

Последние новости

21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  6 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  86 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7

Саудиялик мухлислар Япония билан бўладиган ўйинга бепул киришлари мумкин Новости

Саудиялик мухлислар Япония билан бўладиган ўйинга бепул киришлари мумкин

ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони - Япония баҳси саудияликлар учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга.

Чунки бу жамоа ҳам жаҳон чемпионатига чиқиш учун ҳаракат қилмоқда ва охирги баҳсни ўз майдонида мундиал йўлланмасини ўтган турда ҳал қилган Японияга қарши ўтказади. 

"fourfourtwoarabia.com" сайтида ёзилишича, Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салман барча чипта харажатларини ўзи қоплайдиган бўлди ва эндиликда маҳаллий ишгқибозлар Саудия - Япония баҳсига бепул киришлари мумкин. 

Мазкур учрашув эртага Жидда шаҳридаги "Қирол Абдуллоҳ" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин саудияликлар учун ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Чунки фақат ғалабагина уларни жаҳон чемпионатига олиб чиқиши мумкин. Лекин ўз навбатида Австралия - Таиланд баҳсида қайд этиладиган натижа ҳам муҳим. 

Турнир жадвалида Саудия термаси Австралия билан бирга 16 очко тўплаган. Фақат тўплар нисбатига кўра араблар иккинчи ўринда боришмоқда. 

Саудия Арабистони терма жамоаси сўнгги бор 2006 йилги мундиалда иштирок этганди. Мамлакат шаҳзодаси Японияга қарши кечадиган баҳсда стадион тўлишини ва мухлислар тинмай қўллаб туришини хоҳламоқда, шу боис барча чипталар харажатини ўз ёнидан тўлашга қарор қилди. 


Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика