RU

Последние новости

14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  0 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  2 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  8 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  3 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  2

Саудия Арабистонида яшовчи ўзбекистонлик мухлиснинг дардлари Новости

Саудия Арабистонида яшовчи ўзбекистонлик мухлиснинг дардлари

25 февраль куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган биринчи ўйинини Саудия Арабистонининг “Ал-Фатҳ” клубига қарши ўтказади.
Осиё чемпионлар лигасида “Бунёдкор” қаторасига 7-бор қатнашмоқда ва унинг ашаддий мухлислари ҳар қандай вазиятда жамоани ёлғизлатиб қўяётганлари йўқ!

2013 йилда Япониянинг “Санфрeчче Хирошима” жамоасига қарши биринчи учрашувдан Таиланддаги ўйингача бир тан-у, бир жон бўлишди. Бундай кўрсаткич билан ҳар қандай жамоа ҳам фахрлана олмайди.

Туркия орқали Даммамга, сўнгра автобусларда Ал Ҳаса шаҳрига жамоани қўллаб-қувватлаш учун кўплаб мухлислар келиб 25 феврални интизорлик билан кутишмоқда.

Шу қаторда жамоанинг хориждаги мухлислари сони ҳам ортиб бормоқда. Шулардан бири Саудия Арабистонидан асли ўзбек бўлган Мирза Муҳаммад Ҳошим Элсeвар бўлади! Биз фурсатдан фойдаланиб ундан интервью олдик.

- Аввало сизга ва яқинларингизга ўзбек футболига бефарқ эмаслигингиз учун ташаккур айтамиз. Қачондан бери футболга қизиқасиз?

- Кечирасиз, мен нимага ота ватаним жамоасига бефарқ бўламан? Дунёда энг зўр мухлис битта бўлса, ўша мен бўламан! 1994 йилдан бери Ўзбекистон футболини кўриб келаман, авваллари қийналар эдим, ҳозир интeрнeт бор, ҳаммаси осон. Олдин “Паҳтакор”, “Нефтчи” бўлар эди, шуларни кўрардик. Охирги йилларда “Бунёдкор” бизни анча хурсанд қиляпти, мана ҳозир “Локомотив” чиқди, бу жуда яхши. “Насаф” ОФК кубогини олганида биз Жидда шаҳрида байрам қилгандик. Мен ҳамма ўйинчиларни биламан, ҳаммасининг расми бор.

- Хабарларни интернетдан ташқари яна қаердан оласиз?
- Спутник орқали кўрамиз. Ўзбек кўрсатувларини, футболларини томоша қиламиз. Бизга “Туташ тақдирлар” сериали жуда ёқди! Яна “Дубайспорт”, “Ал Жазира Спорт” ҳаммаси бор!

- Сизга Ўзбекистондан қайси футболчи ёқади?
- Ҳаммасини севамиз, кўпроқ Одил Аҳмедов билан Сeрвeр Жепаровни. Фақат шу ҳозирги ёшларимиз қилаётган ишни катталар қилолмаяпти шунга жуда хафамиз.

- Жамоа ютуғи ёки мағлубиятидан сўнг нималарни ҳис қиласиз?
- Биласизми биз Саудия Арабистонда яшаймиз, бу ерда ҳамкорларимиз, қўшниларимиз араблар. Ўзбекистон ёки “Бунёдкор”, “Пахтакор” қисқаси ўзбек жамоалари ютқазса, жим юрамиз. Биз ютсак бу ердаги араблар бизнинг олдимизда жим юришади (кулади). Аслини олганда, сизлардан кўра биз жуда қаттиқ хафа бўламиз, чунки биз ватан соғинчида яшаймиз.

- Мирзо Ҳошим ака, худо хоҳласа 25 февраль куни “Бунёдкор” албатта сизни хурсанд қилади! Балки, футболчилар ва ўзбек футболи мухлисларига бирор тилагингиз бордур?
- Аввал шу Одил Аҳмедовга айтаман, меҳнат қилишдан тўхтамасин. Сардор Рашидов кўп ишласин, тўп билан югурганда тўпни йўқотмасин, шу кичкина Жамшид Искандаров озгина ўсиб кучини яна кўпайтирса ҳақиқий Хави ёки Иньеста бўлади. ЖЧ-2014га чиқолмадик. Шораҳмедов ҳам атайлаб қилмади-ку, уни уришмайман, унинг ўзи ўзини уришиб бўлган!

Худо хоҳласа, 2018 йил Россиядаги мундиалга чиқсак, албатта бораман. Эртага “Бунёдкор”га омад тилайман. Биз 20-30 мухлис ўйинга борамиз, Ал-Аҳса биздан 1400 километр узоқ. Самолётда борамиз!

Ўзбекистон ҳар доим тинч бўлсин, юртбошимиз саломат бўлсинлар. Ўзбекистонда тинчлик бўлаверсин!  У ерда баҳор, ёз, куз, қиш ҳаммаси ўз вақтида келади. Сизлар жаннатда яшайсизлар, дунёда бизнинг она ватанимиздек жой йўқ!!! Футболчиларга айтинг, майдонга чиққанида худди Ота-онасини, оиласини ҳимоя қилаётгандек чиқсин!

Ватан бу - ота, Ватан бу - она!!!


ШОВКАТ ИМОМОВ
championat.asia учун Даммам шаҳридан махсус
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика