RU

Последние новости

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  0 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  4 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

Саудия Арабистони U20 устози: "Олдинда бизни қийин учрашув кутиб турибди" Новости

Саудия Арабистони U20 устози: "Олдинда бизни қийин учрашув кутиб турибди"

Саудия Арабистони U20 терма жамоаси бош мураббийи Солиҳ Алмуҳаммадий Хитойга қарши кечган учрашувдан сўнг ўз фиклари билан бўлишди.

- Ўйинга баҳо бериб ўтсангиз, бугунги учрашув жамоангиз учун катта аҳамиятга эга эди.

- Биз яхши ўйин ўтказидк, лекин натижа биз кутгандек бўлмади. Хитой терма жамоаси иккала голни ҳам қарши ҳужумда урди. Биз кейинги учрашувга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

- Хитой терма жамоасининг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз?

- Хитой терма жамоаси бизга катта муаммо тўғдирди, биз хужум қилаётганда улар зич ҳимояланишди ва шу сабаб кўпроқ ҳаводаги паслар орқали ўйнадик ва албатта бу хавфли вазиятлар сонини камайтириб юборди.

- Япония билан бўладиган сўнги ўйинга қандай тайёргарлик кўрмоқчисизлар? Бугун очко йўқотдингизлар ва бугунги учрашув японларга қарши кечадиган учрашув тақдирларингизни ҳал қилади.

- Тикланишни бошлаймиз, футболчилар бугунги ўйинни унутишини керак. Кейинги учрашув жуда муҳим ва гурҳудан чиқишимиз керак. Шу сабаб кейинги учрашувда 100 фоизлик эътибор билан ўйнашимиз керак.

- Ўйинчиларингиз хужумга ўтаётган вақти, бўш зоналар қолдириб кетишди. Ушбу ҳолатга бўлган муносабатингиз?

- Жамоамизда жароҳат олган футболчилар бор, шу сабаб кўпчилик бўлиб хужумга ўтишга мажбур бўлдик. Хужумга урғу бераётган вақтимиз, ҳимоя кучсизланиши аниқ эди. Кейинги учрашувда ушбу ҳатоларни тўғирлашга ҳарақат қиламиз. Олдинда бизни қийин учрашув кутиб турибди, Японларга қарши учрашувда майдон ўртасида кескин кураш бўлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика