RU

Последние новости

02:55ЛаЛига. "Барселона" "Осасуна"дан реванш олди  22 02:14Серхио Агуэро "Манчестер Сити" ҳақида: "Шу кунлар келиши керак эди"  5 01:53БАА. 2та пенальтидан гол урилмаган ўйинда "Ал Батеҳ" ғалабага эришди, Ғаниевдан ассист  10 00:55Эмилиано Мартинес термадаги фаолиятини қачон якунлашини айтди  1 00:37Антони: "Болалигимда баъзида мактабга оч кетардим"  2 23:55Суперлига. "Хоразм" - "Бухоро" ўйинида 5 та гол урилди, Қўқонда эса нурсиз дуранг  0 23:50Давид де Хеа бир йил футболсиз қолгани ҳақида: "Ҳаётимдаги энг яхши йил бўлди"  0 22:51Баҳром Ҳайдаров: "3 очко бизга сув ва ҳаво каби зарур эди"  6 22:43Анвар Бердиев: "Насаф" ва "Навбаҳор"? Чемпионатда барибир ҳамма билан ўйнаймиз"  6 22:15Ислам Махачев футбол тарихидаги энг зўр 3 футболчи номини айтди  6 21:46АПЛ клубларга қўшимча қулайлик яратди  0 21:25Нурсиз ўйинда "Қўқон-1912" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  30 20:27Ҳаким Фузайлов 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: "Қўрқинчили ҳолат юз бергани йўқ"  3 20:22Улуғбек Бакаев: "Ўйин вақтини чўздик деб ўйламайман"  15 19:50"Бавария" ПСЖ вингери учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  1

Саудия Арабистони U19 - Ўзбекистон U19 - 3:2. Тўлиқ шарҳ Новости

Саудия Арабистони U19 - Ўзбекистон U19 - 3:2. Тўлиқ шарҳ

Айни вақтда Саудия Арабистонининг Ал-Хобар шаҳрида йиғин ўтказаётган Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистони U19 жамоаси билан иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

30 апрель куни бўлиб ўтган учрашувда ҳам Саудия Арабистони ёшлар терма жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда ҳисобни ўзбекистонликлар очди. 6-дақиқада Ойбек Рустамов аниқ зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Орадан 5 дақиқа ўтиб, ҳисоб тенглаштирилди. Биринчи бўлим якунига қадар томонлар яна биттадан гол уришга муваффақ бўлишди. 40-дақиқада Умид Эргашев қўриқлаётган дарвоза томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди ва у аниқ амалга оширилди. 42-дақиқада эса Азиз Ғаниев жарима тўпини қойилмақом бажариб, ҳисобни тенглаштирди.

Учрашув асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Жасур Абдураимов шогирдлари рақиб қарши ҳужумини ўтказиб юборди ва бу ҳужумни саудияликлар гол билан якунлади – 3:2.

Эслатиб ўтамиз, 28 апрель куни бўлиб ўтган дастлабки ўйинда ҳам худди шундай ҳисоб қайд этилган ва Саудия Арабистони ёшлар терма жамоаси ғолиб бўлган эди.

Ўртоқлик учрашуви

30.04.2016, Ал-Хобар, Саудия Арабистони қироллиги

Саудия Арабистони U19 – Ўзбекистон U19 3:2

Ўзбекистон голлари
: Ойбек Рустамов (6), Азиз Ғаниев (42)

Ўзбекистон U19: Умид Эргашев, Ойбек Рустамов, Ислом Қобилов, Ҳусниддин Ғофуров, Хожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниев, Нурилло Тўхтасинов, Шароф Муҳиддинов, Санжар Қодирқулов, Илҳом Алижонов, Бобир Абдухолиқов.

Захира: Умид Ҳамроев, Беҳзод Ғанижонов, Миржаҳон Мираҳмадов, Ислом Кенжабоев, Абдуқодир Ортиқов, Турсунбой Раҳимбердиев, Усмонали Усмоналиев, Жасур Яхшибоев, Билол Тошмирзаев, Сухроб Нуриллоев.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика