Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
30 июл 2019 02:05
Новости
Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Ренар мураббийлик фаолиятининг асосий қисмини Африкада ўтказди. У Гана (ёр. мур.), Замбия (2 марта), Ангола, Кот дʼИвуар ва Марокаш термаларида ишлади. Замбия ва Кот дʼИвуар билан у Африка Миллат Кубогида (2012, 2015) ғолиб бўлди. Марокашни эса 20 йил деганда мундиалга олиб чиқди.
Сўнгги қитъа биринчилигидаги омадсизликдан сўнг, Марокаш футбол федерацияси 50 ёшли мутахассисни истеъфога чиқарди.
Шунингдек, Ренар Хитойнинг – «Гуйчжоу Жэньхэ» (ёр. мур.); Франциянинг – «Драгиньян», «Шербур», «Сошо», «Лилль»; Англиянинг – «Кембридж Юнайтед» клубларида фаолият олиб борган.
Қайд этиш жоизки, тажрибали мураббий терма жамоа ёки клубни тарк этганидан сўнг камида 1 ойга яқин муддатни ишсиз ўтказиши маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии