RU

Последние новости

17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  10 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  1 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  5 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  5 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  4 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1

Сарвар Каримов: Жаҳон чемпионатида оддий рақиблар бўлмайди Новости

Сарвар Каримов: Жаҳон чемпионатида оддий рақиблар бўлмайди

Кеча Абу Дабидаги "Bab Al Bahr Hotel" меҳмонхонасида ўтказилган қуръа ташлаш маросимидан сўнг, U-17 ўсмирлар терма жамоамизнинг яна бир дарвозабони, Сарвар Каримов ҳам championat.asia сайтига қуръа ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Сарвар, қуръа ташлаш маросимидан кейин, гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Қуръадан кўнглим тўлди ва бизга бу борада омад кулиб боқди деса ҳам бўлади. Тўғри, Хорватия, Марокаш ва Панама ўсмирлар терма жамоаларини ҳам кучсиз деб бўлмайди. Ўзига яраша тактика ва ўйин услубига эга жамоалардир. Умуман олганда, жаҳон чемпионатида оддий рақиблар бўлмайди. Қолаверса бундай ёшдаги терма жамоаларнинг бирортасини кучли ёки аксинча дейиш ҳам ноўрин.

- Шахсан сиз учун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўрин олган С гурухида, кўпроқ қайси жамоа хавфли кўринмоқда?

- Очиғи, рақибларимиз ҳақида бугунги кунда тўла маълумотга эга эмасмиз. Менимча ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак.

- Гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш имкониятимизни қандай баҳолайсиз?
 
- Гуруҳдан чиқиш учун астойдил курашамиз. Бунинг учун айни пайтда пухта тайёргарлик кўряпмиз. Ҳар бир рақиб билан ўйнаса бўлади. Шунинг учун мақсадимиз жаҳон чемпиони бўлиш!

- ЖЧда қайси терма жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлардингиз?

- Гуруҳда кучли ва номдор бўлган рақиблар билан тўқнаш келишни истагандим. Бразилия, Аргентина... шу каби кучли терма жамоаларга қарши ўйнашни ният қилгандим. Умид қиламанки, уларнинг барчаси билан жаҳон чемпионатида ўйнашга улгурамиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика