RU

Последние новости

22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  0 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  0 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  4 20:16Эрон Про лигаси. Машарипов, Ўрунов ва Яхшибоев захирада, Юсупов эса асосий таркибда  0 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  19 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  37 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  8 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  30

Сарвар Каримов: “Сўғдиёна”да қолишни хоҳлайман” Новости

Сарвар Каримов: “Сўғдиёна”да қолишни хоҳлайман”

Бугун Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби “Қўқон-1912” жамоасига қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Учрашувдан сўнг “Сўғдиёна” клубида кўрикдан ўтаётган дарвозабон Сарвар Каримов тайёргарлик тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

“Бугун “Қўқон-1912” жамоасига қарши янги мавсумга тайёргарликдаги навбатдаги назорат учрашувимизни ўтказдик. Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз. Эрталаб жисмоний машқлар бўлса кечги пайт тўплар билан ишлаяпмиз.

“Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйинда ғалабага эришган бўлсакда бир қатор хатоларга йўл қўйдик. Мана шу хатолар устида ишлашда давом этамиз. “Сўғдиёна” клуби билан ҳозирча шартнома имзолаганим йўқ. Айни дамда “Локомотив” клубига қарашли футболчиман. Тақдиримни икки жамоа рахбарлари ўзаро келишиб ҳал қилишади. Ўзимга қолса “Сўғдиёна”да қолишни истардим. Ушбу жамоада барча шарт-шароитлар яхши.

“Сўғдиёна” клубида машғулотларда иштирок этаётганимни барча билади. “Локомотив” раҳбарлари бу ерда қолишимга қаршилик қилмаса керак. “Сўғдиёна” бош мураббийи Даврон ака Файзиев ва дарвозабонлар мураббийи Шавкат ака Абдухўжаев билан гаплашганимда келавер имкон берамиз дейишганди.

“Сўғдиёна” дарвозабони Музаффар Абдуллаев билан анча яхши чиқишиб кетдим. Жамоанинг асосий таркибидан жой олиш учун астойдил ҳаракат қиламан. Музаффар Абдуллаев ҳам дўст, ҳам ака сифатида яхши инсон экан. Дарвозабонлар мураббийи Шавкат ака Абдухўжаев билан яна бирга ишлаётганимдан хурсандман. Бу инсонни менга жуда ҳам катта меҳнати синган”, - дейди Сарвар Каримов.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика