RU

Последние новости

20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  0 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  0 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  2 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  1 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  10 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  10 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  5 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4

Сарвар Каримов: "Дарвозабон ҳар қандай ҳолатга тайёр туриши керак. Гоҳида йиллаб захирада қолиб кетиши мумкин" Новости

Сарвар Каримов: "Дарвозабон ҳар қандай ҳолатга тайёр туриши керак. Гоҳида йиллаб захирада қолиб кетиши мумкин"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси кеча Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасида ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди (1:0)

Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашувда Фаррух Икромовнинг ягона голи мезбонларга ғалаба келтирди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида дарвозабон Сарвар Каримов жамоасини муқаррар голлардан қутқариб ютуққа муносиб ҳиссасини қўшди, дея оламиз. Ушбу учрашувдан сўнг маҳоратли кипернинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кубок баҳси битта ўйиндан иборат эканлиги боис масъулиятни ҳис қилиб тургандик. "Навбаҳор" билан баҳсга қаттиқ тайёргарлик кўрганимиз самара берди, деб ўйлайман. Машғулотларда барча бирдек меҳнат қилди. Меҳнатларимиз зое кетмаганидан хурсандмиз. Мухлисларни кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман. Анча вақтдан сўнг ўз майдонимизга қайтдик. Қайтишимиз ғалабали якунланди. 

Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда биз, иккинчи бўлимда "Навбаҳор" устунликка эга бўлди. Агарда ҳисобдан келиб чиқадиган бўлсак рақиб босимни ошириши табиий ҳол эди. 

Жорий мавсумдаги илк ўйинимни "Машъал"га қарши зихирадан майдонга тушганда ўтказдим. Шундан сўнг мураббийлар менга ишонч билдиришмоқда. Дарвозабоннинг тақдири шу. Керак бўлса, йиллаб захирада қолиши мумкин. Шундай экан ҳар қандай вазиятга тайёр туриш керак",- дейди Сарвар Каримов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика