RU

Последние новости

11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  1 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  3 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  10 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  11 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0

Сарри: "Айни дамда Европанинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси Алонсо бўлса керак" Новости

Сарри: "Айни дамда Европанинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси Алонсо бўлса керак"

"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри "Борнмут"га қарши бўлиб ўтган АПЛнинг 4-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Натижа ва кўрсатилган ўйиндан мамнунман. Яхши ташкиллашган ва ишончли ҳимояланадиган рақибга қарши оғир ўйин ўтказдик.

Биринчи бўлимда қийинчиликка дуч келдик. Бу тўп етарли даражада тез ҳаракатланмагани туфайли бўлди. Бироқ бундай турдаги ўйинларда ғалаба сўнгги 20-25 дақиқада қўлга киритилади.

Моратни алмаштириш? Мен доимо майдондаги вазиятдан келиб чиқиб қарор қиламан. Ўша пайтда қисқа вақт ичида биз 3,4 ёки 5та кросс амалга оширди, шу сабабли бундай ўйинда Жиру фойдалироқ бўлади деб ҳисобладим. Альваро ўз ўйинини кучайтиради. У ўзини кўрсатиши учун кўпроқ ҳудудга эга бўлиши керак. Мамнунман, чунки Жиру фойда келтирди.

Алонсонинг ўйини? Айни дамда у Европанинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси бўлса керак. У жуда яхши жисмоний сифатларга эга ва ҳужумда яхши ҳаракат қилади. Шунга қарамай у ҳимоядаги ўйинини кучайтириши лозим. Агар мен айтган жиҳат устида ишласа, жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин" - дейди Сарри.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика